Бош саҳифа / Жамият / Янги бинода ишлашга нима етсин!

Янги бинода ишлашга нима етсин!

Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг қайта таъмирланган биноси фойдаланишга топширилди. Барча замонавий қулайликларга эга бинонинг очилиш маросимида вилоят ИИБ бошлиғи А.Исмоилов, вилоят прокурори С.Турдиев ва меҳнат фахрийлари иштирок этди.

Мазкур бино 1970 йилда қурилган бўлиб, ҳар хил соҳаларда фойдаланиб келинган. 2005 йилда эса вилоят ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига фойдаланиш учун топширилган бўлиб, ҳозирги кунда таъмирталаб аҳволга тушиб қолганлиги, замон талабларига мос келмаганлиги, фуқароларга қулай шароитлар яратилмаганлиги инобатга олиниб, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан 1 миллиард 800 миллион сўм пул ажратилиб, “Термиз Жафар Файз Барака” хусусий фирмаси томонидан 2020 йил март ойида капитал таъмирлаш ишлари бошланганди. 2021 йил январь ойида тўлиқ таъмирдан чиқарилди.

Ҳозирги кунда бошқармада 24 нафар шахсий таркиб фаолият юритиб, мазкур бинода ходимлар ва фуқаролар учун зарур шароит яратилди. Қолаверса, фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида бинода болалар хонаси ва банк шохобчаси ҳам ташкил этилди.

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хатловдан ўтган 23 964 нафар аёл тақдирида ўзгариш борми?

Термиз шаҳрида 180 676 нафар аҳоли мавжуд бўлиб, шундан аёллар сони 88531 нафарни ташкил этади. …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan