6 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Ялпи мажлисни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошқариб борди.

Мажлис видеоконференцалоқа шаклида ўтказилди. Унда Сурхондарё вилоятидан сайланган сенаторлар, Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари раислари, секторлар ва алоқадор бошқармалар раҳбарлари вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Тўра Боболов бошчилигида вилоят ҳокимлиги студиясидан иштирок этди, дея хабар беради вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Ялпи мажлисда 5 та масала, шу жумладан, 3 та қонун кўриб чиқилди. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Кенгашининг қарорлари ҳам тасдиқланди.