Бош саҳифа / Жамият / Яхшилар кўп экан

Яхшилар кўп экан

Термиз туманидаги “Қуёшли юрт” маҳалласида яшайман. Турмуш ўртоғим Адолат Тошбоева фаррош, уч нафар ёш боламиз бор.

Мен ҳам бошқалар қатори соппа-соғ ишлаб юргандим. Бундан ташқари, 50 оила асалари парвариш қилардим. Одамларга, юрт равнақига нафим тегиб турганди.

Тўрт йил илгари оғир касалликка учрадим. Ҳозир ҳеч жойда ишлай олмаяпман. Ҳар ой вилоят онкология диспансерида даволаниб туришим керак. Касаллигим туфайли II-гуруҳ ногиронлиги нафақаси оламан. Нафақам рўзғоримга етар-етмас. Диспансер(ВОД)да даволанишим учун дори-дармон етарли эмас. Шунинг учун баъзида шахсий жамғармам ҳисобидан дори-дармон харид қиламан.

Рўзғордаги етишмовчиликни ўйлаб, дори-дармон харид қилишга кўмак беришларини сўраб, “Қуёшли юрт” маҳалласи раиси Ботир Худойқуловга мурожаат қилгандим.

МФЙ оқсоқоли ва маҳалла фаоли Бибисултон Турдиева уч кун орасида дори-дармон харид қилишимга 500 минг сўм келтириб беришди. Орамизда ана шундай саховатли, кўмакка муҳтож кишилардан ёрдамини аямайдиган инсонлар борлигидан анча руҳим тетиклашди. Яхшилар бор бўлсин, дунёда!

Чори ЭРГАШЕВ,

маҳалла фуқароси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE