Бош саҳифа / Жамият / ..Яхшидир бир ғариб дилин қилсанг шод

..Яхшидир бир ғариб дилин қилсанг шод

Халқимизнинг инсоний туйғулар билан боғлиқ яхшиликка ундовчи удумларидан бири қўни-қўшни, қариндош-уруққа ва эҳтиёжмандларга доим ёрдам кўрсатишдир. Бу ақида бугун ҳам давом этиб келмоқда.

Донишманд боболаримиз кекса кишиларга, қариндош-уруғларга, маҳалла-гузар аҳлига нисбатан ҳурмат, меҳр-оқибат ва ёрдам тўғрисида махсус тарбиявий рисолалар битганлар.

Саховат бегона дилларни бирлаштиради, биродарлик ришталарини мустаҳкамлайди. Наврўз байрами арафасида, Сурхондарё вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Толиб Саидов бошчилигидаги бир гуруҳ божхоначилар ҳам хайрли ишга қўл урдилар. Божхона ходимлари Термиз шаҳрида истиқомат қилаётган бир неча кам таъминлаган, боқувчисини йўқотган ва кўмакка муҳтож хонадонларга боришиб, уларнинг ҳолидан хабар олдилар ва озиқ-овқат маҳсулотларини улашдилар. Шунингдек, хонадонларнинг ҳовли ва томорқаларига мевали дарахт кўчатларини ўтқаздилар.

 Ҳа, кичик ёрдам бир инсон ҳаётини яхшилаши унга бир олам қувонч олиб келиши мумкин. Меҳр-мурувват ва саховат ёйилган юрт эса обод, халқи фаровон, одамлари аҳил, иноқликда тўкин ҳаёт кечирадилар.

Ш.ЎРОЛОВ,

вилоят божхона бошқармаси ходими

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan