Бош саҳифа / Жамият / Иззатини бимаган “меҳмон”

Иззатини бимаган “меҳмон”

Хабарингиз бор, сўнгги пайтларда юртимизда чегарадош давлатлар билан яқин қўшничилик муносабатлари яхши йўлга қўйилган.

Юртимиз ва қўшни давлатлар фуқароларининг ўзаро борди-келди масаласида эмин-эркин эканлиги ҳам сўзимизни тасдиқлайди. Ўзбекистон – тинчликпарвар, демократик давлат. Халқимиз азалдан меҳмондўст. Яхши ният билан юртимизга келган ҳар қандай меҳмонга нафақат дастурхонимиз, балки бағримиз ҳам очиқ. Аммо кўнгли қора, қабиҳ ниятли кимса бўлса, ким бўлишидан қатъий назар қонун олдида жавоб бериши тайин.

Жорий йилнинг январь ойида “Айритом” божхона постида қўшни афғонистонлик Абдул Носир (исм-шарифи ўзгартирилган) нинг буюмлари кўздан кечирилганда, “Esse black” номли сигарет қутисидаги сигарет доналаридан бирининг ичида тамаки ўрнида гиёҳванд модда борлиги аниқланди. Суд экспертиза бюросининг хулосасига кўра, Абдул Носирдан олинган ўзига хос ҳидли, тўқ-жигарранг, қаттиқ модда “гашиш” гиёҳвандлик моддаси бўлиб, унинг вазни 0,21 грамм эканлиги аниқланди.

Суд ҳайъати Абдул Носирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил энг кам ойлик иш ҳақининг 20 баравари миқдорида 4 миллион 54 600 сўм миқдорида жарима жазоси тайинлади. Суд Абдул Носирнинг чин кўнгилдан пушаймонлиги, ёшлиги, муқаддам судланмаганлигини ҳисобга олиб, уни ўз юртига депортация қилишни лозим топди.

Халқимизда “Ҳар ерни қилма орзу, ҳар ерда бор тошу тарози”, деган мақол бекорга айтилмаган. Бу гал ҳам халқимизга хос кечиримлилик, инсонпарварлик тамойиллари қонунларда акс этганлиги Абдул Носирга нисбатан қўлланилган жазода ўз исботини топди.

Ш. ҲАИТОВ,
Термиз шаҳар прокурори катта
ёрдамчиси лавозимида иш ўрганувчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan