Бош саҳифа / Жамият / Иззатимизга қачон етишаркин?

Иззатимизга қачон етишаркин?

«Сурхон тонги» нинг 2018 йил 1 август сонида чоп этилган “Нуронийлар нимадан норози?” сарлавҳали мақола биз нуронийларда катта қизиқиш уйғотди.

Журналист мақолада ниҳоятда долзарб мавзуни кўтариб чиққан. Ўзимиз кўп маротаба гувоҳ бўлган ҳолатлар, англашилмовчиликлар қаламга олинганки, бу айни ҳақиқат. Мақолада биз нуронийларнинг кўнглидаги гаплар айтилибди. Рости, мақолани ўқиб, бизнинг дардимизни эшитадиганлар ҳам бор экан-ку, дея қувондик.

Юртбошимизнинг “Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси бизнинг туманимизда кўнгилдагидек бажарилмоқда, деб айтиб бўлмайди. Афсуски, нуронийлар учун қурилган ушбу масканда биронта ҳам кексани учратмайсиз. Хоналар ёпиқ, баъзи бир хоналарга эса бегона ташкилотлар жойлашиб олган. Нуронийлар чойхонасини ёшлар эгаллаб олишган. Бирор бир юмуш билан борсак, раисни тополмаймиз. Ахир кексаларни борида қадрлаш, уларнинг ҳолидан хабар олиш ҳар биримизнинг инсонийлик бурчимиз эмасми?

Одатда,қонун ҳужжатлари ижроси таъминлансагина кучли бўлади. Шу маънода, биз нуронийларга яхши шароит яратиб бериб, иззатимизга етишса, нур устига нур бўларди. Ана шунда жамғарма фаолиятига ҳам ижобий тавсиф берган бўлардик.

Пўлат СОЛИЕВ,
Мажид ЖАНГИРОВ,
Жарқўрғон туман меҳнат фахрийлари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan