Бош саҳифа / Жамият / Иззати битган “меҳмон”

Иззати битган “меҳмон”

1992 йил Афғонистон Ислом Республикасининг Балх вилояти, Шольгера уезди ҳудудида жойлашган Қадим қишлоғида яшовчи Муҳаммад Қосим Муҳаммад Тоҳир ўғли мамлакатимиз чегарачиларининг сергаклигига шубҳа қилди, шекилли, жиноий шериклари билан 2017 йилнинг 20 январь кунидан то 24 февраль кунига қадар 11 маротаба Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини бузиб, Амударё орқали қўлбола резина қайиқда юртимиз ҳудудига хуфёна ўтиб қайтган.

Улар ҳар ўтганида ўзлари билан кўп миқдордаги заҳри қотилни олиб ўтиб, қамишзорлар ичига яшириб қайтаверади. Афғонистонлик оғуфурушларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари чегарачиларимиз эътиборидан четда қолмади. Ҳамюрт лари Сиддиқ ва Ғулом билан келишувларига кўра ҳар бир ўтказилган юк учун 50 АҚШ долларини санаб олаверган Қосим Муҳаммаднинг охирги “кечуви” омадсиз якун топди. 2017 йилнинг 24 феврал куни соат 21 ларда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган чегара тартибини ва қоидаларини бузиб ўтган “меҳмон”нинг иззати битди. У Ўзбекистон Республикаси МХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинди. Бу сафар ҳам у “қуруқ қўл” билан қайтмаган экан, яъни унинг хуржунидан 15 дона ўрамга жойлаштирилган 15 килограммга яқин гиёҳвандлик моддаси олинди. Шундай қилиб, “иштаҳаси бўғилган” меҳмоннинг жами ташиб ўтган 84 килограмга яқин гиёҳвандлик моддаси ва бир дона ўқ отар қуроли ва ўқ-дорилари ашёвий далил сифатида уни суднинг қора курсига етаклади ва 19 йил озодликдан маҳрум этилди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Хўш, бу навқирон афғон йигитини ёш умрини хазон қилувчи хавфли жиноятга нима ва қандай омил етаклади? Қосим Муҳаммаднинг таржимаи ҳолида маълумотсизлиги, ҳали бўйдоқлиги, ишсизлиги қайд этилган. Бу ҳолат афғон ёшлари учун табиий ҳолдир, аммо бизда бу—фожеа.

Мамлакатимиз ёшларининг қўлида китоб, онгу шуурида она ватанга муҳаббат сурури, ҳурриятдан бахтиёрлик, мамнуният кечаётган бир пайтда қўшни Афғонистон давлатдаги нотинчлик, бошбошдоқликни тасаввур қилиб кўрганмисиз? Айнан ана шу парокандалик кўплаб ёшларни жиноят кўчасига, гиёҳвандликка етаклаётгандир.

Маҳмуд АЛИЁР

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ID карта берилди

Биласиз, юртимизда фуқаролик паспорти ўрнига  ID-картасини олиш тартиби жорий қилинди. Замон талаби ва фуқароларга янада …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan