Бош саҳифа / Жамият / Қизнинг ибоси бўлсин

Қизнинг ибоси бўлсин

Тўққизинчи синфда ўқийдиган Манзуранинг синфдоши Акмалга ёзган севги мактуби танаффусда роса шов-шувга сабаб бўлди.

Манзура эса қилган ишидан уялиш ўрнига иржайганча “севиш гуноҳми, ёшликдан завқ олиб қолиш керак” деди.

Мен эса қизнинг уятдан қизариб-бўзаришини, йиғлаб югуриб чиқиб кетишини кутгандим. Аммо бундай вазиятдан, севганидан ғурурланаётганидан ҳайратда эдим. Наҳотки, ўзбек қизлари шу даражага етиб келган бўлса… Юзи қаттиқлашганидан сийрати ва суратидан уят, шарм-ҳаё, ор-номус каби хислатлар чекинган бўлса? Ҳали ўн саккиз ёш остонасидан ҳатламай туриб, севдим-куйдимга берилса, уятсизларча туйғуларини ошкор этишдан қўрқмаса. Бу қандай журъатки, ўзини ерга уришга қодир бўлса. Мана шундай хаёллар билан ўша қизга нисбатан нафратим ошгани етмагандек, “ёшликдан завқ олиш керак” дегани қулоқларим остида жаранглар экан, унга тенгдош сифатида маслаҳат эмас, насиҳат қилгим келди. Наҳотки, ҳаётдан, ёшликдан фақат севиш орқалигина завқ олиш мумкин бўлса. Аслида ёшлик завқи ўқиш, ўрганиш, камолотга эришиш учун ҳаракат қилиш, юқори чўққиларни забт этиш эмасми?! Бизнинг истиқболли келажагимизга катта умидлар билан кўз тикаётган ота-оналаримизга муносиб жавоб қайтара олишимиз, ишончларини оқлашимиздан завқ туйиш ҳисси кўпроқ муносибмасмикан?

Қадрли тенгдош, шундай инсонлар бўлиб етишайликки, бизга қараган кимса борки, аждодларига, ўзлигию ўзбеклигига мос бўлган ибо-ҳаёли, бенуқсон қизларни кўра олсин.

Озода ЧОРИЕВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Uchovlonning to’rtinchisi

Ommaviy axborot vositalari odatda to‘rtinchi hokimiyat sifatida tilga olinadi. Jurnalistlar esa bevosita jamiyatda mavjud uch …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan