Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Изланувчан олим

Изланувчан олим

Авлиёқулов Мирзоолим Авазович Термиз туманида, зиёли оиласида таваллуд топган. 2007 йили Тошкент давлат аграр университетига агрономия мутахассислиги бўйича ўқишга кириб, 2013 йил магистратурани имтиёзли диплом билан битирди.

Ўқиш даврида Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти “Ғўза” навлари агротехнологияси” лабораториясида кичик илмий ходим сифатида фаолият юритиб, “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик” ихтисослиги бўйича “Ўтлоқлашиб бораётган тақирсимон тупроқлардан йил давомида самарали фойдаланишда экинлардан юқори ҳосил етиштириш агротехнологияси” мавзусида тадқиқотлар олиб борди. Университетда таҳсил олаётган даврида “Мустақиллик”, “Университет илмий кенгаши” стипендиялари стипендианти бўлган.

2013-2014 йилларда БМТ томонидан Ҳиндистоннинг Деҳрадун шаҳрида ташкил этилган “Масофавий зондлаш ва географик ахборот тизими” (ГАТ технологияси) бўйича бакалаврдан кейинги технология йўналишида магистратурада “Тупроқ шўрланишини кузги буғдойга таъсири орқали хариталаш” мавзусида илмий иш олиб борди. Тунис, Ҳиндистон ва Туркия давлатларида ўтказилган халқаро конференцияларда иштирок этиб, малака ва билимларини оширди.

Қишлоқ хўжалигининг етакчи тармоғи — пахтачиликка бўлган қизиқиши отаси, яъни БМТ қошидаги Халқаро информатизация академияси академиги, Беруний номидаги республика давлат мукофоти лауреати, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор А. Авлиёқулов билан ҳамкорлик қилганда уйғонганди. Инглиз тилини мукаммал ўзлаштирган М. Авлиёқулов илмий фаолиятини Халқаро сув ресурсларини бошқариш институтида давом эттирди, шу институтнинг халқаро лойиҳаларида иштирок этди. Унинг 50 дан ортиқ илмий ишлари халқаро ва республика нашрларида чоп этилган.

Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, қишлоқ хўжалик фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон ҚХФ Академиясининг мухбир аъзоси, Нью-Йорк фанлари Академияси, АҚШ, Россия табиий фанлари Академияси Академиги Қ. Мирзажонов раҳбарлигида катта илмий ходим-изланувчи сифатида фаолият олиб борди. Кўп йиллик изланишлари натижасида қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди ва 27 ёшида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги олий Аттестация Комиссияси қарорига мувофиқ 2017 йили қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий унвонига эга бўлди.

Интилиши, қизиқиши туфайли илмий-тадқиқотларини давом эттириб, 2018 йилда қишлоқ хўжалиги фанлари докторлик диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Айни пайтда ёш олим Пахта селекцияси, уруғчлиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳузуридаги DSс. 27.06.2017.Qx.42.01 рақамли илмий кенгаш аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. Шунингдек, у Тошкент давлат аграр университети “Деҳқончилик маданияти ва мелиорация асослари” кафедрасида педагог сифатида талабаларга дарс ўтаяпти. Ҳозиргача ТошДАУда битта магистрга илмий маслаҳатчи ва битта бакалаврга илмий раҳбарлик қилган.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Хирмон тўлиб тўкилди дон…

Воҳамиз ғаллакорлари давлатга ғалла сотиш шартномавий режасини ошириб бажаришди. Қабул масканларига бугунгача 289,9 минг ўрнига …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE