Бош саҳифа / Жамият / Излаган имкон топади

Излаган имкон топади

Денов туманидаги Акбарали Йўлдошев раҳбарлик қилаётган “RAVON DIYOR” хусусий корхонаси воҳамиз аҳолиси ва боғдорчилик фермер хўжаликлари талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, “Hamkorbank” АТБ туман бўлимидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида олган кредити эвазига Хитой давлатидан полиз ва боғдорчилик ҳамда сут маҳсулотларини қадоқлайдиган идишлар ишлаб чиқарадиган технологияни олиб келиб ўрнатди.

Айни кунда ишлаб чиқариш корхонаси томонидан кунига минг донадан ортиқ 5 ва 10 килограмлик полиэтилен яшиклар ва 4 минг дона сут маҳсулотлари учун 1-1,5 литр ҳажмдаги идишлар ишлаб чиқарилмоқда.

— Излаган имкон топади, — дейди корхона ижрочи директори Шуҳрат Эргашев. — Хом-ашёни Шаҳрисабз шаҳридан олиб келаяпмиз. Шунингдек, маҳсулотларимиз жуда харидоргир. Бу йил маҳаллий фермер хўжаликларидан  ташқари Тожикистон, Афғонистон давлатлари билан узум, гилос яшиклари учун шартнома имзолаганмиз. Келгусида турли ҳажмдаги полиэтилен қувурлар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчимиз. Шунингдек, ҳудудимизда аҳоли учун маиший хизмат кўрсатиш шахобчаларини ташкил этиш ниятидамиз. Бу билан 10 нафар ишчиларимиз сони янада ошиши кутилмоқда.

Айни пайтда корхонада истиқболда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун қўшимча бинолар қуриш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Алиёр  РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan