Қизириқ томонларда

0
55

Туман аҳолисинниг 41 926
нафарини ёшлар ташкил этади.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши “Камалак” болалар ташкилоти аъзолари 9324 нафар

Туманда 322 нафар ёш тадбиркорлар ва 25 нафар фермерлар фаолият юритмоқда.

Айтиш керакки, ёшлар ташкилоти шунчаки расмий тузилма бўлиб қолмай, келажак авлод вакилларининг чинакам суянчига айланмоқда. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қизириқ туман Кенгаши ҳам эзгу амаллари билан туман ёшларининг ҳаётига, ишончига кирмоқда.

Айниқса, “Ҳоким ва ёшлар” учрашувларида ёшларимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Биргина тадбиркорлик масалалари бўйича ёшларимиздан 274 та мурожаатлар қаноатлантирилган бўлса, 2450 нафарининг  тадбиркорлик асослари бўйича ўқуви ташкил этилди. Натижада туманда тадбиркор ёшларнинг сони ортди.

Мисол учун, “Етим- қум” маҳалласида фермер хўжалигини ташкил этган мустақиллигимиз тенгдоши Акмал Мусурмонов ҳам 80 гектар экин майдонида пахта ва ғалладан юқори ҳосил етиштириб келаётган ёш илғор фермерлардан. Ҳар мавсумда давлатга ғалла, пахта сотиш шартномавий режани ортиғи билан уддалаб, самарали меҳнат намунасини кўрсатиб келаяпти.

Ташкилотнинг туман Кенгаши томонидан оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш, ёшлар бандлигини таъминлаш мақсадида 81 нафар ёшга иссиқхона қуриш, қандолатчилик, миллий ширинликлар ишлаб чиқариш ускуналари, тикув машиналари олиш учун 1 миллиард 784 миллион 900 минг сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди.

Улар орасида Қизириқ қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини тамомлаган Ситора Яхшибоева ҳам имтиёзли кредит олиб, ўзи яшайдиган “Янги кент” маҳалласида тикувчилик цехини ташкил этди. Янги иш ўрнини кўпайтиришга ҳаракат қилаётган Ситорадан қишлоқдошлари мамнун.

Туманда уюшмаган ёшлар билан ишлашга, уларни иш билан таъминлаш, турли спорт мусобақаларига жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратганмиз. Айни дамгача ташкил этилган 140 га яқин спорт мусобақаларига 28583 нафар уюшган ва уюшмаган ёш жалб этилди.

Ўқувчиларимизнинг ёзги таътил даврини мазмунли ўтказиши учун барча мактаблар қошида ташкил этилган 7 йўналишдаги “Тарғиботчи ёшлар”, “Бизнес клуб”, “Мунозара” каби тўгараклар ҳамда футбол, волейбол, шахмат-шашка, миллий кураш, гимнастика каби спорт машғулотлари йўлга қўйилган. Маҳаллаларда олиб борилаётган “Эпли келин — сепли келин”, “Фариштали хонадон” каби тадбирларда эса кайвони оналаримиз билан қизлар учрашувини ҳам ташкил этиб келмоқдамиз. Бу эса қизларимизнинг миллий қадриятларимизга, нисбатан муҳаббатини оширишда ва турмушга тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонлар, қариялар ҳолидан хабар олиш ҳам ташкилотнинг бош мақсадларидан бири. Ўтган бир йил давомида эҳтиёжманд ва имконияти чекланган ёшларга 4 та ногиронлик аравачаси Кенгаш ҳомийлигида совға қилинди. Ҳар бир ҳудудда ижтимоий ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар олиниб, Иттифоқ аъзолари томонидан меҳр-мурувват ёрдамлари кўрсатиб келинмоқда.

Туманимизда кенг нишонланган “Ёшлар куни” олдидан ташкил этилган тадбирларга ҳам пухта ҳозирлик кўрдик. Унда эрта тонгда югуриш марафони билан бошланган тадбирда туман ҳокимлиги, халқ таълими бўлими ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида китоб ярмакаси ва китобхонлик викторинаси, турли кўрик-танловлар, ёш фермер ва тадбиркорларнинг савдо, корхона ва ташкилотларнинг меҳнат ярмаркалари, спорт мусобақалари, бадиий кечалар ҳамда катта концерт дастури ташкил этилди. Туман ҳокимлиги ва ташкилотимиз саъй-ҳаракати билан 5 нафар боланинг хатна ва 5 нафар ёшларнинг никоҳ тўйлари ўтказилди. Кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, имконияти чекланган 30 нафар оила моддий жиҳатдан рағбатлантирилади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қизириқ туман Кенгашининг фаол аъзолари тенгдошларига намуна бўлаётган ёшларимиз муносиб рағбатлантирилади.

Озода ҲАЗРАТҚУЛОВА,
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қизириқ туман Кенгаши раиси

ЖАВОБ ҚОЛДИРИНГ:

Илтимос изоҳингизни киритинг
Илтимос исмингизни шуерга киритинг