Бош саҳифа / Сиёсат / Ижтимоий шериклик: муаммо ва истиқболлар

Ижтимоий шериклик: муаммо ва истиқболлар

Мамлакатимизни ҳар томонлама ривожлантиришда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари муҳим ўрин тутиб келмоқда.

Бироқ кейинги йилларда рўй бераётган шиддатли ўзгаришларда уларнинг фаоллиги сезилмай қолаётганлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Президентимиз томонидан 2018 йил 4 майда қабул қилинган “Мамлакатни демократик янгилаш жараёнида фуқаролик жамияти институтларининг ролини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармон таъбир жоиз бўлса, нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ривожини янги босқичга олиб чиқди. Ушбу фармон талабларидан келиб чиқиб яқинда Парламент комиссияси, Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди, ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси вилоятимизда ижтимоий шерикликнинг ҳолатини атрофлича ўрганди. Воҳада бу борада амалга оширилган муайян ишлар ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликлар таҳлилий-танқидий кўриб чиқилди. Айни пайтда вилоятимизда 649 та ана шундай ташкилот рўйхатдан ўтган. Лекин уларнинг фаолияти ҳақида сўз кетганда салмоқли фикрларни айтиш қийин.

Ўрганиш жараёнида вилоятда ижтимоий шерикликни кучайтириш ҳамда ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш мақсадида Термиз шаҳрида халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат ва доимий комиссиялари, адлия, соғлиқни сақлаш бош- қармалари билан ҳамкорликда ННТ вакиллари учун семинар ташкил этилди. Унда юқорида таъкидлаб ўтилган фармон ва соҳага оид янги қабул қилинган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилди.

Тадбирда вилоят ҳокими ўринбосари Ўктам Қобилов мавжуд камчиликларни бартараф этишда ҳокимлик томонидан имкониятлар яратиб берилишини қайд этиб, мавзу юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

— Бугун одамларга қуруқ гаплар эмас, амалий ишимиз керак, — дейди Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа инс- титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди директори, Парламент комиссияси аъзоси Отабек Ҳусанов.— Нодавлат нотижорат ташкилотлари олган грант лойиҳалари доирасида маҳаллаларга, оддий одамлар ҳаётига кириб бориши, уларни қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни бартараф этишда амалий кўмак беришлари керак. Ваҳоланки, биз кўпинча тор аудиторияларда семинар-тренинглар ўтказиш билан чекланиб қолаяпмиз.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Парламент комиссияси аъзоси Акмал Жумабоев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдусамад Норқобиловлар ҳам атрофлича маълумот беришди.

Шундан сўнг, давлат гранти 3- ва 4-танловлари ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРМОНИ

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE