Бош саҳифа / Жамият / Ижтимоий ҳимояга эътибор

Ижтимоий ҳимояга эътибор

Халқимиз бағрикенг, раҳбарларимиз ғамхўр. Кам таъминланган оилалар, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар, имконияти чекланган шахслар бошқалардан кам бўлмаслиги учун уларга доимий ғамхўрлик кўрсатилаяпти. Сариосиё туманида янги лойиҳалар асосида қурилган янги уйларнинг учтасининг калити имконияти чекланган шахсларга топширилди.

— Ҳам уйли бўлдик, ҳам тикув машинасини бепул беришди, — дейди фуқаро Гулрафтор Каримова. — Уйнинг қолган тўловларини узоқ муддатда тўлашимиз учун тикувчилик билан шуғулланаман. Энг муҳими, уйли бўлганимиздан миннатдормиз.

Ўлмасжон Боймиров гапиролмаса ҳам уйли бўлганини имо-ишора билан ифодалаб, Президентимизга миннатдорчилигини баён этди.Имконияти чекланган фуқаролардан бири Гулбаҳор Самадова ҳам анчадан бери орзу қилиб юрган ногиронлар аравачасига эга бўлди.

Айтиш керакки, туманда 24 нафар фуқарога ногиронлар аравачаси ҳам ҳадя қилинди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Вилоят ҳокими аҳоли билан юзма-юз учрашмоқда

Вилоят ҳокими Тўра Боболов Қумқўрғон туманида бўлиб, тумандаги «Наврўз», «Сурхон соҳили», «Янги шаҳар» маҳаллалари аҳолиси …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan