Бош саҳифа / Жамият / Ижтимоий адолат рўёби

Ижтимоий адолат рўёби

Президентимизнинг 2017 йил 6 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумларни авф этиш тўғрисида”ги Фармонига кўра вилоятимизда 54 нафар шахс афв этилиб, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилганди.

Авф этилганларнинг барчасига жойларда профилактика инспекторлари, маҳалла масъуллари, имом хатиблар ва зиёлиларимиз бириктирилди. Қисқа вақт давомида ушбу шахсларнинг барчаси тиббий ҳисобга олиниб, кўриклардан ўтказилди. Улардан 9 нафарига амбулатор шароитда даволаниши учун йўлланма берилиб, 1 нафари эса стационар даъво муолажаларини олишди.

Шунингдек, фуқаролик паспортини йўқотган, муддати ўтган ва янги паспорт олмаган 24 нафар шахснинг дастлабки ҳужжатлари расмийлаштирилиб, ҳозирда янги паспорт бериш чоралари кўрилмоқда.

Маҳаллий ҳокимиятлар ҳузуридаги ижтимоий кўникма марказлари томонидан авф этилган 54 нафар шахс- нинг барчаси ҳисобга олиниб, жами 53 миллион 653 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

Авф этилган шахсларнинг 19 нафари бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан, 18 нафари мустақил равишда иш билан таъминланди. Қолган фуқароларга ҳам мавжуд бўш иш ўринлари таклиф этилиб, ҳозирда ишга жойлаштириш чоралари кўрилмоқда.

Хусусан, фуқаролар Сардор Ўзбеков “Сарманов Ўктам” хусусий корхонасига, Омон Нодиров “Савоб Ангор” хусусий корхонасига, Иброҳим Элмуродов “Самимий” оилавий корхонасига, Холмўмин Кенжаев “Жарқўрғон алфа барака” хусусий корхонасига, Парда Хаитов “Сурхон” МЧЖга, Асқар Муродуллаев “Ҳисор” ўрмон хўжалигига, Панжи Бегалиев “Шержон Бун- ёдкор” МЧЖга ишга жойлаштирилди.

Денов туманида яшовчи 1999 йилда туғилган Х. Равшанов муқаддам ўзи таҳсил олган Ҳазорбоғ қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига ўқишни давом эттириш учун жойлаштирилди.

Бахтиёр
БЕРДИМУРАТОВ,
вилоят прокуратураси
бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Конференция бўлиб ўтди

Қизил ярим ой жамияти узоқ йиллик тарихга эга. Ушбу ташкилот табиий ва техноген тусдаги фавқулодда …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE