Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ижроси таъминланди

Ижроси таъминланди

Мажбурий  ижро  бюроси  Шўрчи  тумани бўлими томонидан 2017 йилнинг  иккинчи  ярим  йиллигида аҳоли ва улгуржи истеъмолчилардан электр-энергия  бўйича 9988.3 миллион, табиий газ  бўйича эса 3813.4 миллион сўм  ундирилди.

Мажбурий  ижро туман бўлими 2017 йилнинг иккинчи ярим йиллик иш  жараёнида 126 та  ҳолатда 44.4 миллион сўм зарар аниқланиб, 31.2 миллион сўм ундириб  олинди. Туманда электр-энергия ва табий газ бўйича қарздорлиги тўғрисида огоҳлантириш берилишига қарамай вақтида тўламаганлиги туфайли 410 та истеъмолчи хонадон  тармоқдан узиб қўйилди ва қайта улов  учун 122.2 миллион сўм  ундирув  таъминланди ҳамда тармоқга қайта улаб берилди.

Шунингдек, туман бўйича энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш бўйича бир қатор ҳуқуқбузарликлар ҳам фош этилди. Жумладан, фуқаро Асқар Умаровнинг хонадони электр ҳисоблагичсиз тармоққа тўғридан-тўғри уланиб, жазога тортилганидан керакли хулоса қилмай, такроран табиий  газ  тармоғига  ўзбошимчалик билан уланиб, туман  газ  филлиалига 18 миллион 690  минг  сўмлик зарар етказганлиги аниқланди ва унга нисбаттан жиноий жавобгарлик қўлланилди.

Фуқаро Валихон Абдузоиров  ҳам электр тармоғидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, қўлбола  усулда  тайёрланган  5 та мойжувоз ишлатиб келганлиги натижасида туман электр тармоғига 16 миллион 303 140 сўм миқдорида зарар етказганлиги аниқланди.

Шунингдек, суд қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан ҳам МИБ томонидан тегишли чоралар кўриб келинмоқда. Асосий  мақсадимиз жисмоний ва юридик шахсларни огоҳлантириш ва тўлов маданиятига амал қилишларини эслатиб қўйиш, холос. Чунки, истеъмол қилинган табиий газ ва электр энергияси ҳамда суд қарори ижроси учун ўз вақтида тўловни амалга оширмаслик жаримага сабаб бўлишини ёдда тутмоғимиз, бунга ҳар биримиз амал қилмоғимиз  шарт.

С. МАЖИТОВ,
Шўрчи туман
МИБ бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE