Бош саҳифа / Адабиёт / Ижодкорнинг илк китоби

Ижодкорнинг илк китоби

Термиз давлат университетида Фирдавс Сафаровнинг “Жаннатнинг ердаги сояси — Ватан” номли китобининг тақдимоти  бўлиб ўтди. Кечани А. Хушбоқов олиб борди.

ТерДУ ўқитувчилари С. Турсунов, Б. Муртазоев, М. Ҳамраева, М. Файзуллаева, Ф. Ёрматов, Н. Икромов, А. Қурбоновлар сўзга чиқиб, ёш шоирнинг шеърий тўплами, ижодий фаолияти ҳақида фикр юритишди. Тадбир таассуротларга бой бўлиб, университетнинг “Сурхон ёшлари” ва “Жайхун” фольклор ансамбли аъзолари ўз чиқишлари билан меҳмонларни хушнуд қилишди. Санъаткорлар Ҳ. Олимов, В. Нортожиев, Ф. Абдурайимовлар ёш шоир қаламига мансуб шеърларни куйга солдилар.

Бир сўз билан айтганда, ижодкор шунчаки ёзмайди. Унинг қалби ва руҳи бирлашиб, қоғозга тўкилади. Биз Фирдавс Сафаровнинг шеърият бўстонидаги парвозига омад тилаб қоламиз.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Рамазон илҳомлари

Ўн саккиз минг олам сарвари Сен сан, Жамики кўзларнинг гавҳари Сен сан, Нега нил бузилди …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan