Бош саҳифа / Маданият / Ижодкорларга имконият

Ижодкорларга имконият

Президентимиз жорий йил 5 апрелда имзолаган “Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларнинг бажарилишига оид масалалар муҳокамасига бағишланган видеоселекторни Бош вазир Абдулла Арипов очди ва олиб борди.

Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг моддий таъминоти, уюшма ҳомийси сифатида бириктирилган идоралар раҳбарларининг мазкур қарор ижроси юзасидан масъулияти ҳақида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, уюшма қошидаги “Ижод” жамоат фонди ҳудудий бўлимларининг молиявий манбаларини шакллантириш, ўзбек адабиётини янада ривожлантириш, бу соҳадаги ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, уюшма аъзоларининг самарали ижодий фаолияти учун тўлақонли шароит яратиш, адабиётимизнинг кекса авлод вакиллари ва ёш иқтидор эгаларини қўллаб-қувватлаш, моддий ёрдам кўрсатиш, ёш ижодкорлар кўрик-танловларини ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этиладиган ижод намуналарини нашр этишда молиявий ёрдам кўрсатиш, мумтоз ва замонавий бадиий адабиётларни хорижий тилларга таржима қилиш, шунингдек, китоб дўконларини ҳар бир туман, олий ўқув юртларида ташкил этиш каби долзарб масалаларга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигидаги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетаси, “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти” журналлари моддий техника базасини ва обуна ҳамда ўқувчиларига етиб бориш тизимини яхшилаш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan