Бош саҳифа / Маданият / Ижодий учрашув

Ижодий учрашув

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг Термиз филиалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Эшқобил Шукур билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Баҳоуддин Нақшбанддан “тариқатингиз ниманинг асосига қурилган”, деб сўраганларида, “мулоқотга, гурунгга, суҳбатга” дея жавоб берган эканлар. Инсон маънавиятига, қалбига, туйғуларининг равшанлигига беқиёс таъсир этадиган ижодий суҳбатлар ҳам моҳиятан шу эзгу вазифага хизмат қилади. Сурхонимизнинг чексиз меҳри билан улғайган ва уни ҳар дам соғинадиган фарзандлари борки, шубҳасиз, бундай учрашувлар адабиётимизнинг байрамига айланиб кетади. Шоир Эшқобил Шукур иштирокидаги ижодий кеча ҳам адабиёт ихлосмандларида унутилмас таассурот қолдирди.

Унда шоир йиғилганларга ёзилган янги шеър- ларидан ўқиб берди. Ёшларнинг ижод ва ил- ҳом, келгуси ижодий режалар ҳақидаги саволларига жавоб қайтарар экан, болалик хотиралари, Сурхон одамлари табиатидаги адабиётга муҳаббатни алоҳида эътироф этди. Миллий тил — миллий тафаккуримизнинг барометри эканлигини қайд этар экан, халқ орасида йўқолиб бораётган сўзларимиз, ибораларимиз ва халқ қўшиқларимизни бугунги ёшларимиз яхши билиши, ундан унумли фойдаланиши лозимлигини таъкидлади. Айниқса, туйғулар тарбиясини ўз ҳолича қолдирмаслик, унга доимий эътиборда бўлиш зарурлигини билдирди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE