Бош саҳифа / Маданият / Ижодий учрашув

Ижодий учрашув

Ўтган асримизнинг 80-йилларида адабиётимизга кириб келган шоир ва ёзувчи, драматург Қўчқор Норқобил тоғли Олтинсой тумани Мўминкўл қишлоғида таваллуд топган. Адабиёт ихлосмандлари унинг “Дарё ортидаги йиғи”, “Ўн саккизга кирмаган мен бор”, “Кулиб тур, азизим”, “Қуёшни ким уйғотади” сингари насрий ҳамда  “Хосиятли дунё”, “Кафтимдаги қизғалдоқ” шеърий тўпламлари орқали яхши билишади. Айниқса рус адабиётидан А.Пушкин, М.Лермонтов, С.Есенин, Е.Евтушенко каби шоирларнинг ўзбек тилига таржима қилган насрий асарлари китобхонларга манзур бўлганди.

Яқинда адиб таваллуд топган қишлоқда, ўзи ўқиган мактабда ижодий учрашув бўлиб ўтди. Унда собиқ мактаб муаллимаси Сафартош Қурбониязова иқтидорли шогирдининг ютуқларидан ҳамиша фахрланишини, бугунги ўқувчиларга ҳам китобга, адабиётга меҳр қўйиш ниҳоятда муҳимлигини таъкидлади. Мактаб ўқувчилари шоир шеърларидан намуналар ўқишди. Ижодий учрашув тумандаги 15-болалар мусиқа ва санъат  мактабида давом этди. Туман ёшлари билан ташкил этилган учрашув адабиёт, санъат, китобхонлик мавзуларига бағишланиб,  мулоқот асосида кечди.

Тадбирда сўз олган Олтинсой туман ҳокими Э. Бойниязов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, филология фанлари номзоди Тоштемир Турдиев, ва бошқалар  Қўчқор Норқобил ижодий фаолияти, ҳаёт йўли ҳақида дилдаги гапларини айтишди. Учрашув барчада катта таассурот қолдирди.

Тўрамурод РАҲМОНОВ,
Ўзбекистон журналистлари
ижодий уюшмаси аъзоси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Нега Турон деб аталган?

Тарихий асарлар ва географияга оид манбаларда Турон, Туркистон, Туркистон губернаторлиги, Ўрта Осиё, Марказий Осиё каби …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE