Бош саҳифа / Жамият / Ижодий учрашув

Ижодий учрашув

Воҳадошимиз таниқли шоир, таржимон Мирза Кенжабек ўз ижоди билан ўтган асрнинг 80-йилларида кўплаб мухлислар ишончини қозонган адабиёт фидойиларидан биридир. Унинг кўплаб китоблари шеърият ихлосмандларининг кўнгил мулкига айланган.

Яқинда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Мирза Кенжабек ТерДУ талабалари билан ижодий учрашув ўтказди. Тадбирни университет ректори, Олий Мажлис депутати А.Тошқулов очиб, шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида сўзлади. Шундан сўнг ижодкор адабиёт, шеърият, бугунги таржимачилик ютуқлари ва муаммолари ҳақида гапириб, ўз ижод намуналаридан ўқиб берди.

Шоир йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

Ҳуснора ШУҲРАТОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Энди «TikTok», «Twitter” га кириш имкони йўқми?

Ўзбекистон ҳудудида «TikTok», «Twitter»  ва «ВКонтакте»» ижтимоий тармоқлар фаолияти  чекланди. Бу ҳақда «Ўзкомназорат» ахборот хизмати …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan