Бош саҳифа / Жамият / ИЖОД ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

ИЖОД ЁШ ТАНЛАМАЙДИ

Узоқ йиллар газетчиликнинг қаттиқ нонини еган ҳамкасбим Холмўмин Худойқуловнинг нафақага чиққанига салкам йигирма йил бўлаяптики, ҳар ҳафта собиқ ишхонасига келиб, қадрдон жамоасининг ҳолидан хабар олиши қатъий одат тусига кирган. “Қаттиқ нон“ деганда шуни унутмаслик керакки, ҳақиқий ижод ва қалам аҳли ҳеч замон очидан ўлмаган ва ҳеч қачон косаси оқармаган ҳам. Ҳамиша номи улуғ, супраси қуруқ бўлиб келган.

Дарвоқе, Холмўмин ака чапани, чўрткесар, хонаси келганда туғишганини ҳам аяб ўтирмайдиганлар хилидан. Унинг қаламига мансуб битикларни ўқиган зеҳнли киши бу жиҳатларини дарҳол илғаб олади. Тажрибали журналист сара ҳикоя ва эсселарини жамлаб, уч-тўрт йил олдин “Ҳаёт завқи“ деган илк тўпламини чоп эттирганди. Саксонга сабоқ бериб турган ҳамкасбимизнинг яқинда “Тафаккур“ нашриёти орқали “Ориятли кишилар“ номли иккинчи китоби ҳам ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилди. Тўпламдан, “Ниёз мирохўр“, “Нафс бандалари“, “Заҳар солмоқ илоннинг иши“, “Аждарҳо билан учрашув“ каби эсселари, шифокор ва табиб А. Жўраев ҳақидаги туркум мақолалари китобхонни бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

Тўпламга шоир И. Шомиров муҳаррирлик қилган, журналист Ш. Муҳаммадиев сўнгсўз ёзган. Ҳали ҳам завқ-шавқ билан ижод қилаётган ҳамкасбимга мустаҳкам соғлиқ ва ижодий парвозлар тилашдан бахтиёрман.

Сафар АЛИ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Болаликнинг ширин ҳарорати

Сиз уммонсиз, мен билган устоз, Сиз онасиз, онамдек азиз. Сиз отамсиз, отамдек қўрғон, Шу боисдан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan