Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ижобий ишлар қилинмоқда

Ижобий ишлар қилинмоқда

Президентимизнинг 2019 йил 15 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорига асосан ташкил этилган Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимлари зиммаларига юклатилган топшириқ ва вазифаларни бажариш бўйича бир қатор ижобий ишларни амалга оширишаяпти.

Жумладан, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ҳамда соҳани ривожлантиришга оид қонунлар, шунингдек, ҳукумат қарорларида белгиланган талабларнинг тўлиқ бажарилиши назорат қилиб борилаяпти. Айниқса, фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан Вазирлар Маҳкамаси, вилоят ва туманлар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган пахта, бошоқли дон ҳамда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини тўлиқ майдонларга экилиши ва ялпи ҳосил етиштирилиши назоратдан четда қолмаяпти.

Бундан ташқари, инспекция мутахассислари томонидан пахта ва бошоқли дон экинлари уруғлари сифатини яхшилаш, сертификатлаштириш, давлат буюртмаси параметрларига мувофиқ асосий турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари захираларини шакллантириш ҳамда уларнинг мақсадли сотилишини таъминлаш, давлат буюртмасига мос ҳажмларда пахта хомашёси ва бошоқли дон экинлари етиштирилишини молиялаштириш механизми, ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ва моддий-техник ресурслар билан тўлиқ таъминланиши юзасидан арзирли ишлар амалга оширилмоқда.

Хуллас, инспекция ишчи-хизматчилари агросаноат мажмуи, сувдан фойдаланиш ҳолати, ушбу соҳага оид қонун ҳужжатлари ва норматив меъёрлар талаблари ижроси устидан назоратни кучайтириш, пахта ва дон экинлари уруғлари буюртмаси, тайёрланиши, алоҳида қайта ишланиши ва сақланишига қўйилган талабларнинг бажарилиши назоратини таъминлашмоқда.

Шавкат Бўронов,
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Агросаноат мажмуи устидан назорат
қилиш инспекцияси бўлим бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Талабага имтиёзли кредит

Ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилаётган мулоқотларда вилоят ҳокими Тўра …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE