Бош саҳифа / Сиёсат / Ижобий ҳал этилди

Ижобий ҳал этилди

Ой ва йил сайин юртимизда жадал ривожланиш, бунёдкорлик ишлари кўлами кенгайиб бормоқда. Шунга яраша аҳоли ва янги оилалар сони ҳам ортиб бормоқда.

Шундай экан, кишилик жамиятида муаммолар бўлиши табиий ҳолдир. Президентимиз ташаббусига кўра халқ билан ҳамнафаслик, аҳоли билан яқиндан мулоқот ўрнатиш бугун ҳар бир раҳбар, ҳар бир мутасадди зиммасидаги энг муҳим, энг устувор вазифадир. Вилоят ҳокими Тўра Боболов Ангор тумани, “Қадимий Ангор” маҳалласида ўтказган навбатдаги сайёр қабулга вилоят, туман ҳокимликлари мутасаддилари, секторлар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, Халқ қабулхонаси вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида аҳоли томонидан йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, коммунал соҳа, уй-жой билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш, тадбиркорликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя ва бошқа масалалар билан боғлиқ 180 га яқин мурожаат тушди. Улардан 60 таси жойида ҳал этилди.

Шуниси қувончлики, эндиликда шахсий муаммолардан кўра, ижтимоий ҳамда тадбиркорлик билан боғлиқ мурожаатлар ортиб бормоқда. Бу эса одамларимизнинг руҳияти ҳамда дунёқараши, ҳаётга, ўз меҳнатининг натижасига муносабати ўзгариб бораётганидан далолат беради.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими ҳар бир мурожаатни диққат билан тинглади. Қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган муаммоларни қисқа фурсатда ҳал этиш чоралари кўрилди. Тегишли давлат идоралари раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилди.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловга тайёргарлик

Маълумки, сайловга 2 ойдан сал кўпроқ вақт қолди. Мамлакатимиздаги мавжуд сиёсий партиялар ўз электорати ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE