Бош саҳифа / Спорт / Қизғин кечган баҳслар

Қизғин кечган баҳслар

Мустақиллик байрами арафасида Термиз шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш ниятида “Сурхон” спорт мажмуаси майдонларида футбол, қўл тўпи, баскетбол ва енгил атлетика мусобақалари ташкил этилди.

Беллашувларда Термиз шаҳри, Жарқўрғон, Денов туманларидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ёш футболчилари иштирок этди. Ўзаро баҳсларда ИБЎСМ “Пахтакор” жамоаси ғолиб бўлди.

Охирги йилларда вилоят марказидаги умумтаълим мактаблари ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида қўл тўпи ривожланиб бораяпти. Хусусан, 9- ва 15-умумтаълим мактаблари гандбол бўйича таянч мактаблари ҳисобланишади. Ана шу мактабларнинг 102 нафар спортчи қизлари ўртасидаги баҳс қизғин кечди. Жамоаларнинг ғолиблиги учун Р. Хўжақулова, Ж. Султонова, Ж. Сувонова, Р. Холлиева каби гандболчи қизлар ўз ҳиссаларини қўшишди.

Баскетбол баҳслари ҳам қизғин кечди. Термиз ахборот технологиялари ва туризм касб-ҳунар коллежи спорт залида ўтказилган баскетбол баҳсларида 60 нафар ўсмир иштирок этди. Самандар Аъзамов, Абдуқодир Абдураҳимов, Владислав Чернодимов каби ўсмирлар баскетбол ўйинида анча абжирликларини намойиш этдилар.

2003-2004 ва 2005-2006 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган енгил атлетика баҳслари ғоят қизиқарли ўтди. Олтинсой, Сариосиё, Термиз туманлари ҳамда Термиз шаҳридан 127 нафар енгил атлетика турларига қизиқадиган ўсмир ўзаро баҳслашди. 100, 200, 300, 600 ва 1000 метр масофага чопиш, узунликка сакраш баҳсларида Д. Убайдуллаева, М. Рўзиева, Р. Саидалиева, А. Хушбоқов, М. Қулматов, Д. Абдужабборов каби ёшлар маррага биринчи етиб, ғолиб бўлишди.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Абдураим ХУДОЁРОВ,
мураббий

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сафардаги ҳужумкорлик самараси

Термизнинг “Сурхон” жамоаси бир неча тур аввал сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасини 3:0 ҳисобида енгганида, кўплар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan