Бош саҳифа / Таълим / Иттифоқ шартнома пулимнинг 35 фоизини тўлаб берди

Иттифоқ шартнома пулимнинг 35 фоизини тўлаб берди

Инсон ўз олдига қўйган мақсади сари астойдил интилса, албатта, эришар экан. Мен ҳам кўплаб тенгдошларим қатори олий ўқув юртига киришни орзу қилардим.

Ўтган йилда бу орзуим ушалди. Мен Термиз давлат университетининг иқтисодиёт ва туризм факультетига ўқишга кирдим. Бундан жуда қувондим. Лекин бир томондан ўқишга тўловшартнома асосида қабул қилинганим ота-онамни бироз ташвишлантириб қўйди. Аммо неча йиллик орзуимнинг ушалиши, келажакда яхши бир касбнинг эгаси бўлишимни астойдил хоҳлаган ота-онам ўқишимга рухсат беришди.

Дарслар бошланди. Бир куни универститетнинг ёшлар етакчиси Наврўз Омонов Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг фаол аъзоси бўлган талабаларга ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлса, тўлов контракт миқдорининг 35 фоизи тўлаб берилиши мумкинлигини эълон қилди. Шундан сўнг, кўплаб тенгдошларим қатори мен ҳам бу имтиёзни қўлга киритиш умидида ҳаракат қила бошладим.

Барча фанларни аълога ўзлаштириб, университетимиздаги жамоат ишлари, тадбирларда фаол бўлишга уриндим. Бу ҳаракатларим зое кетмади. Фаол талабалар сафида университет раҳбарияти томонидан фахрий ёрлиқ ва танловларда дипломлар билан тақдирландим. Қолаверса, оммавий ахборот воситаларида мақолаларим чоп этилди. Ниҳоят, белгиланган муддат келгач, барча ҳужжатларимни тўплаб, Ёшлар иттифоқига топширдим. Натижалар эълон қилинди, 93 балл тўплаб, имтиёзга эга бўлдим. Шундан сўнг, тўлов контракт маблағининг 35 фоизи ташкилот томонидан тўлаб берилди.

Баъзан ёшларга берилаётган имтиёз ва имкониятларга ишончсизлик билан қараётган, олий ўқув юртида ўқиб, илм олишдек бахтнинг қадрига етмаётган айрим тенгқурларимни кўриб, “Йўқ, буларнинг бари ҳақиқат, фақат сиз ўзингизда бор имкониятни тўла намоён этинг, кўпроқ ўз устингизда ишланг, изланинг”, дегим келади. Ҳар бир нарсанинг ўз фурсатида қадрига етган одам кўпроқ ютуққа эришишига ишонаман.

Мафтуна АШУРОВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳарбий ўқув қуроллар

улардан фойдаланишни ўқувчилар ҳам ўрганади Вилоят мудофаа ишлари бошқармасида мактаб ва касб-ҳунар коллежларининг чақирувга қадар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan