Бош саҳифа / Сиёсат / IТ оператор-ҳамшира лавозими жорий этилади

IТ оператор-ҳамшира лавозими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 18 май куни тиббиёт соҳасини ривожлантириш ва рақамлаштириш бўйича видеоселектр ўтказди. Унда давлат раҳбари соҳада 5 та йўналишда жиддий ўзгаришлар қилиш шартлигини қайд этди:

Биринчиси – тиббиётнинг бирламчи  бўғинини касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш.

Иккинчиси – ихтисослаштирилган марказлар томонидан жойларда тор доирадаги тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш.

Учинчиси – рақамлаштириш орқали соҳада қоғозбозлик, бюрократия ва коррупцияни кескин қисқартириш.

Тўртинчиси – тиббиётнинг барча йўналишларида рақобатнинг ривожланиши ва хусусий сектор жадал кириб боришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Бешинчиси – тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш.

Бундан ташқари, энди барча тиббиёт муассасаларида электрон тизим билан ишлайдиган 2 мингта IТ оператор-ҳамшира лавозими жорий этилади. Жорий йил 1 августга қадар электрон ордер тизими ишга туширилиб, барча ҳудудлар ва ихтисослашган марказларнинг уланиши таъминланади.

Яна бир янгилик шуки, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаларида рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклиги бўйича ўринбосар лавозими ташкил этилади ва улар соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизовга бевосита бўйсунади.

Йиғилишда қайд этилганидек, шу йил 1 июлдан бошлаб сурункали касалликларни бирламчи бўғинда даволаш бўйича янги тизим жорий этилади.

Биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали, эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.

 Манба: t.me/ssvuz

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳаловат бахш этилган онлар

Сўнги йилларда ўчоқли ҳудуд ҳисобланган Сурия Араб Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаларидан адашиб ёд ғоялар …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan