Бош саҳифа / Жамият / Истиқлол — менинг ҳаётимда

Истиқлол — менинг ҳаётимда

Биз, истиқлол тенгдошлари ҳақли равишда ўзимизни бахтли авлод, дея оламиз. Аминманки, ҳеч бир мамлакатда ёш авлодга бизнинг давлатимиздагичалик эътибор берилмайди. Кўп ҳолларда нуроний отахонларимизнинг бугунги кун ёшларига ҳавас қилганликларининг гувоҳи бўлганман.

— Эҳ, — дейишади нуронийлар, баъзида, — қани эди сизларнинг ёшликларингиз бизда бўлса эди… Бизнинг даврда барча ака-укалар бир хонада, қора чироқ остида дарс тайёрлар эдик. Латта папкамиз бўларди. Баъзида сиёҳдонимиз тўкилиб кетиб, папкамизни расво қиларди. Бир уйда ака-ука ёки ака-сингил йўқчиликдан битта пойафзални дарсга нав бати билан кийиб боришга мажбур эдик. Биримиз дарсга бориб келгунимизча, иккинчимиз кутиб турардик. Мактабларимиз паст, зах, қоронғу ва совуқ бўларди. У вақтларда бугунгидек кенг, шинам, иссиқ ва ёруғ дарсхоналар қаерда эди. Компьютерлар, кутубхоналар, лабораториялар, ҳатто тушимизга ҳам кирмаган нарсалар эди.

Ёшмиз, баъзида қизиқамиз.

— Бобожон! Сиз иккинчи жаҳон уруши қатнашчисисиз, у ҳақида бирор нарса айтиб беринг! Уруш қанақа бўлади?

Жилмайиб турган бобомнинг юзидан табассум излари йўқолади. Мунг тортади. Дийдаси юмшаб, мижжасига ёш тўлади.

— Уруш… уруш…— дейдилар хаста ва ҳорғин овозда.

Бобом шундан ортиқ сўз айта олмайди. Бир нуқтага тикилганича қолади.

Аждодларимиздан шундай тинч ва фаровон кунларимиз учун ҳам миннатдор бўлишимиз, биз, ёшларга яратиб берилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак, деб биламан.

Эй, тенгдош! Қулоқ тут, Ватан бизни чорлаяпти! Биз, энди, бу чорловга лаббай, деб жавоб беришимиз, хизматида камарбаста бўлишимиз фурсати етди!

Назокат ҚЎЛДОШЕВА,
 Қизириқ тумани

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Битирувчилар МИБда ишлаши мумкинми?

Бу саволга талабалар Термиз давлат университетида Маж-бурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси вакиллари билан ўтказилган …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan