Бош саҳифа / Жамият / Истиқлол — асрий орзулар рўёби

Истиқлол — асрий орзулар рўёби

Мустақиллик халқимизнинг асрий орзусини рўёбга чиқарди. Йигирма олти йил тарихан қисқа бўлсада, мамлакатимизда буюк ўзгаришлар амалга оширилди.

Бугун жаҳон тан олган ютуқ ва марралар, миллий демократик давлат қуриш, иқтисодиётимизни ривожлантириш борасида эришилган ютуқларни, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси кун сайин чирой очиб обод бўлиб бораётганини кўз ўнгимизга келтирсак, қалбларимиз фахр-ифтихорга тўлади. Асрлар оша улуғланиб келинаётган қадим қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимиз ривожланиб янада сайқал топди. Аждодларимиз — ота-боболаримиз томонидан бунёд этилган қадим обидалар, бой маданий меросларимиз тикланди.

Бугун қайси соҳани ёки тармоқни олманг, барча-барчасида янгиланишни, ривожланишни, тараққиётни кузатасиз. Юртбошимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида олиб борилаётган ана шу кенг қамровли ислоҳотлар негизида, энг аввало, халқимизнинг фаравонлигини таъминлашдек ғамхўрлик, олийжаноб ғоялар, эзгу мақсадлар муштараклигига амин бўласиз. Шундай экан, мустақил мамлакатимизнинг эртанги тараққиётига, равнақига муносиб ҳисса қўшиш, ўз билим ва салоҳиятини ишга солган ҳолда “Она Ватан тақдири менинг тақдирим” деган эзгу шиорга амал қилиб яшаш шу азиз юртда яшаб, меҳнат қилаётган ҳар бир фуқаронинг Ватан олдидаги муқаддас бурчидир.

С. ШОБЕРДИЕВ,
ҳарбий хизматчи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE