Бош саҳифа / Сиёсат / Истиқболли лойиҳа

Истиқболли лойиҳа

Мамлакатимиз денгиз йўлларига тўғридан тўғри чиқа олмайди. Шу сабаб автомобиль ва темир йўл транспортлари ёрдамида алоқаларни ривожлантириш жуда муҳимдир. Вилоятимиз ҳам улкан транспорт салоҳиятига эга бўлиб, мамлакатимизнинг барча йўналишлари бўйича юк ва йўловчи ташиш имкониятларига эга.

Чет давлатларга чиқиш йўлларини таъминлаб берадиган халқаро транспорт тизимини яратиш минтақамиз иқтисодиёти ривожида устувор йўналишлардан биридир. Транспорт коммуникациясини ривожлантиришни замонавий технологияларни  қўлламасдан, юқори малакали муҳандисларни тайёрламасдан амалга ошириб бўлмайди. Хусусан, бизнинг вилоятимизда ҳам бундай малакали мутахассисларга нисбатан эҳтиёж катта.

Ўтган йили “Eramus+” дастурининг олий таълимда потенциални ривожлантириш” йўналишидаги танловда мамлакатимиздаги 7 та олий таълим муассасаси танлаб олинди. “INTRANS: Интеллектуал транспорт  тизимлари: Ўзбекистонда ахборот коммуникацион тизимлар асосидаги янги магистрлик ўқув дастурлар” номли лойиҳасига Термиз давлат университети ҳам жалб этилди. Лойиҳа грантини Польшанинг Гданьск техника университети  олган бўлиб, у 3 йил давомида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида интеллектуал транспорт тизимлари бўйича янги магистрлик дастурлар ишлаб чиқиш, олийгоҳ  базасида 2 та замонавий тарзда жиҳозланадиган ўқув лабораториясини яратиш, зарур адабиётлар билан таъминлаш, корхона, ташкилот, олий таълим ва жамоатчилик ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш кўзда тутилмоқда.

Зокир САМАДОВ,
ТерДУ ўқитувчиси, лойиҳа
координатори

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Экологик партия конференцияси

Термиз шаҳридаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказида Ўзбекистон Экологик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan