Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Истиқболли корхона

Истиқболли корхона

Вазирлар Маҳкамасининг “2015-2017 йилларда Сурхондарё вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори асосида Навоий кон металлургия комбинати томонидан Термиз механика заводи ишга туширилди.
—Заводимизда озиқ-овқат ва мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган 7 турдаги техника асбоб-ускуналари, зарур эҳтиёт қисмларни тайёрлаш, электродвигателлар, сув насосларини таъмирлаш имконияти мавжуд,—дейди бош муҳандис Холмўмин Эргашев. —Завод ишга тушиши билан 30 нафар ёш иш билан таъминланди. Лойиҳага кўра, келгусида ишлаб чиқариш фаолиятини яна кенгайтириш ҳисобига ишчилар сони 100 нафарга етказилади.
Айтиш жоизки, корхонада тайёрланаётган эҳтиёт қисмлар ҳамда кўрсатилажак хизматларга аввалари республиканинг бошқа ҳудудларидаги корхоналарга буюртма қилинарди. Замонавий дастгоҳлар билан жиҳозланган корхона фаолияти бу борадаги талабни тўла қондириш имконини бермоқда.

Азимбек САМАДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

ТАДБИРКОРГА ҲАМКОРМИЗ

Мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий иқтисодиётимиз ривожланмоқда. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan