Бош саҳифа / Жамият / Истиқболли ҳамкорлик

Истиқболли ҳамкорлик

Термиз давлат университетида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Барқарор ривожланиш дастури ҳамда Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясидаги вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси ва тарғиботига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йилнинг сентябрида бўлиб ўтган саммитида ташкилотнинг 2030 йилгача бўлган даврга мўлжалланган Барқарор ривожланиш дас тури қабул қилинган эди. Ўтган фурсатда мамлакатимизда ҳам дастурда кўзда тутилган бандлар бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ушбу дастур билан уйғундир. Термиз давлат университети ректори А.Тошқулов талаба-ёшлар ва илмий тадқиқотчилар билан бўлаётган ушбу учрашув ҳар жиҳатдан фойдали бўлишини қайд этди. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимиздаги доимий координатори ва ташкилотнинг Тараққиёт дастури бўйича доимий вакили Хелена Фрейзер ўз маърузасида глобал иқлим ўзгаришлари, хусусан, долзарб бўлиб қолаётган Орол муаммоси, унинг оқибатларини юмшатишда жаҳон ҳамжамияти ва Ўзбекистон ҳукуматининг ҳамкорликдаги лойиҳалари хусусидаги мулоҳазаларини билдирди. Иштирокчиларга намойиш қилинган “Дунёнинг энг катта сабоғи” видеоролиги орқали жаҳон мамлакатларида экологик ва маиший муаммолар ечимига қаратилган янгича ёндашув ва ташаббуслар ва уларни амалга ошираётган кўнгиллилар фаолияти намойиш қилинди. Шунингдек, семинар-тренингда республика “Тараққиёт стратегияси маркази” вакили Шерзод Сапаров талаба-ёшлар ва тадқиқотчилар билан мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказди.

— Ўзбекистон ҳукуматининг ташкилотимиз билан ҳамкорлиги, шунингдек, олдимизга қўйиладиган вазифалар доирасида вилоятингизда ҳам фойдали бўлган лойиҳаларни амалга оширишимиз мумкин, — дейди Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг мамлакатимиздаги доимий координатори ва ташкилотнинг Тараққиёт дастури бўйича доимий вакили Хелена Фрейзер. — Қадимий Термиз шаҳри билан яқиндан танишганимдан хурсанд- ман. Ёшларнинг шижоати ва ўзгаришларга бўлган муносабати мени қувонтирди. Ҳамкорлигимиз янада ривожланишига умид қиламан.

Семинар-тренингда фаол иштирокчилар ташкилотчиларнинг совғалари билан ҳам тақдирланди.

Баҳром НОРМУРОДОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE