Бош саҳифа / Жамият / Истиқболи порлоқ корхона

Истиқболи порлоқ корхона

Сурхондарё ер усти ва ер ости бойликларига эга воҳа. Мана қарийб олтмиш йилдирки, Шарғун тоғлари бағридаги “Шарғун” кўмир конидан тонна-тонна тошкўмир қазиб олиниб, мамлакатимизнинг халқ хўжалиги тармоқларига етказиб берилаяпти. Бугунги кунда кондан ер ости ва очиқ усулда тошкўмир қазиб олинаётир.

“Шарғун” тошкўмир конида ер ости усулида кўмир қазиб олиш суръатларини ошириш учун механизациялаштирилган қазиб олиш технологиясини кенг қўллаш мақсадида мутахассислар жаҳондаги барча кўмир конларини ўрганиб чиқишди. Хулосалардан шу нарса ойдинлашдики, фақат Хитой давлатида фаолият кўрсатаётган конларда фойдаланилаётган юқори сифатли ва хавфсиз техник-технология асосида ўта қия кўмир қатламларини қазиб олишга мўлжалланган механизациялаштирилган комплекслар “Шарғун” тошкўмир конида ер ости усулида кўмир қазиб олишда мос келиши аниқланди. Шу боис, Хитой республикасининг “China Railway Tunnel Group Co Ltd” (етакчи ва бошқарувчи) ҳамда “China Coal Technology & Engineering Group Corp” консорциум компаниялари ва “Шарғункўмир” АЖ ўртасида лойиҳани тайёр ҳолда топшириш шарти асосида шартнома имзоланди.

Мамлакат Президентининг “Шарғункўмир” АЖнинг лойиҳа қувватини йилига тўққиз юз минг тоннагача тошкўмир қазиб чиқаришга етказган ҳолда уни модернизация қилиш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, лойиҳани амалга ошириш туфайли механизациялаштирилган қазиб олиш технологияси бўйича йиллик тошкўмир қазиб олиш тўққиз юз минг тоннага етказилади. Энг муҳими, лойиҳа амалга ошгач, Сариосиёдек аҳоли зич яшайдиган туманда яна беш юз нафар кишининг ишга жойлашиши таъминланади.

Айтиш керакки, “Шарғункўмир” конидан қазиб олинаётган тошкўмир ноёблиги ва ўта иссиқлик бериши туфайли маҳсулот асосан республикамизнинг “Ўзбекэнерго” АЖга тегишли “Янги-Ангрен” ва “Ангрен” иссиқлик электростанцияларига, цемент заводларига ҳамда бошқа халқ хўжалик корхоналарига етказиб берилади.

— Республика президентининг “Кўмир саноатини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш ва унинг корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, “Шарғункўмир” АЖни ҳам “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибига ўтказиш ҳамда “Шарғункўмир” АЖни унитар корхона сифатида қайта ташкил этиш ишлари жадал суръатларда давом эттириляпти,— дейди корхона бош директори вазифасини бажарувчиси Камолиддин Рашидов.

Н. УСМОНОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Одам савдоси – халқаро муаммо

Бугунги кунда одам савдосига қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг, балки кенг жамоатчиликнинг ҳам …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan