Бош саҳифа / Жамият / Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояда

Истеъмолчилар ҳуқуқи ҳимояда

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида амалга оширилаётган ишларга ҳамоҳанг равишда истеъмолчилар ҳуқуқларини  ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вилоят ҳудудий бирлашмаси ва унинг қуйи тузилмалари  ҳам  истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, амалдаги қонун ва қонуности меъёрий ҳужжатларни кенг тарғиб қилиш, аҳолининг истеъмол маданиятини янада ошириш борасида иш олиб бормоқда.

Жорий  йилнинг олти  ойи давомида ҳудудий бирлашма  ҳамда унинг туман, шаҳар жамиятларига  жами  524та ёзма ҳамда оғзаки ариза ва мурожаатлар келиб тушган. Мурожаатларнинг ҳал этилиши  натижасида  жами 69 миллион 286 минг сўм  моддий  зарар истеъмолчилар фойдасига ҳал этилган.

Олтинсой тумани “Овчи” МФЙда яшовчи Г.Янгибоеванинг Денов буюм бозоридан олган уяли алоқа воситаси нуқсонли чиққанлигидан норози бўлиб, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш  Денов тумани  жамиятига қилган мурожаати атрофлича ўрганилиб, савдо  шохобчасидан мурожаатчига  пул   маблағи   қайтариб  олиб берилди.

Шўрчи тумани “Жалоир” ҚФЙ  “Бунёдкор” маҳалласида яшовчи Бурхон Бўриев “Жанубгазтаъминот” УК “Шўрчи тумангаз” филиали  ходимлари  томонидан хонадонига асоссиз равишда қарздорлик  келтириб чиқарилганлигидан норозилигини билдириб қилган мурожаатига асосан  туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти  ва   филиал ходимлари билан биргаликда ўрганилганда ариза муаллифининг “Шўрчи тумангаз” филиалидан  1 миллион 440 минг  сўм эмас, балки 18 минг 457 сўм  қарзи  борлиги  маълум бўлди.

Шўрчи тумани “Боботоғ” МФЙда яшовчи М.Бобашева ҳам “Жанубгазтаъминот” УК “Шўрчи тумангаз” филиали томонидан асоссиз равишда 812000 (саккиз юз ўн икки минг) сўм қарздорлик чиқарилганлигидан  норози  бўлиб ёзган аризаси ўрганилди. Қайта ҳисоб-китоб қилинганда ариза муаллифининг “Шўрчи тумангаз” филиалидан 812 минг сўм эмас, балки 131 минг 279 сўм қарздорлиги мавжуд эканлиги аниқланди. Мурожаатчига  ортиқча қўйилган  680 минг 721 сўм  қарздорлик  олиб  ташланди.

Музработ тумани “Тонг юлдузи” МФЙда яшовчи Ойнахол Баратованинг хонадони туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари томонидан электр тармоғидан узиб кўйилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Музработ тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилганда, хонадон асоссиз тармоқдан узилганлиги, хонадон эгасининг эса электр энергиядан ортиқча тўлови борлиги аниқланди. Мурожаат муаллифига туман электр тармоқлари корхонасидан  қарздорлиги  йўқлиги  тўғрисида маълумотнома берилиб, хонадон   электр  тармоғига  қайта  уланди.

Истеъмолчилар ҳу-қуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг вилоят  ҳудудий бирлашмаси  ва туман, шаҳар жамиятларида “Ҳуқуқий маслаҳатхона”лар ҳам ташкил этилган.

Жорий йилнинг 6 ойи давомида мазкур маслаҳатхоналарга  истеъмолчилардан  жами  210 та мурожаат қабул қилинган бўлиб,  уларнинг  97  фоизи ижобий  ҳал этилган.

—  Мурожаатларнинг 7 таси коммунал хўжалиги, 36 таси савдо, 5 таси соғлиқни сақлаш, 43 таси  газ, 16 таси сув, 4 таси алоқа, 5 таси транспорт, 21 таси электр таъминоти, 73 таси бошқа соҳалар ҳиссасига  тўғри келмоқда, — дейди вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини   ҳимоя  қилиш  жамиятлари  ҳудудий бирлашмаси  матбуот   ва  ахборот   сектори   мутахассиси    Б.Қодиров.

Сўнгги йилларда фуқароларнинг савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва алоқа соҳалари бўйича мурожаатлари сони камайиб бораётганлиги  кузатилмоқда. Бу эса мазкур соҳаларда хизматлар сифатининг яхшиланаётгани, соғлом рақобатнинг кучаяётгани, бизнес-муҳит яхшиланиб бораётгани, шунингдек, фуқароларимизнинг ҳам ҳуқуқий маданияти ошаётганлигидан дарак беради.

     Сарвар  ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan