Бош саҳифа / Жамият / “Истеъмол саватчаси”

“Истеъмол саватчаси”

“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида”ги  Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони   мамлакатимизнинг истиқболдаги улкан устувор йўналишлари белгилаб берилгани билан янада аҳамиятлидир.

Ушбу муҳим дастурий ҳужжатда “Инсон манфаатлари—ҳамма нарсадан устун”, деган тамойилга ва “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган эзгу ғояларнинг амалий ифодалари таъкидлаб ўтилар экан, 2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида давлат чин маънода халқнинг иқтисодий ва ижтимоий муҳофазасига алоҳида эътибор қаратганлигининг гувоҳи бўламиз.

Президентнинг Виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналари халқимизнинг тўлақонли ишонч минбарига айланди, десак муболаға бўлмайди.

Мазкур давлат дастурининг янада аҳамиятли жиҳатларидан бири, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва фуқароларнинг реал даромадларини ошириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш баробарида “истеъмол саватчаси”ни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилганлигидир.

“Истеъмол саватчаси” тушунчасини халқона тарифласак — оила эҳтиёжлари ва мукаммаллиги саватчасидир. Ҳар бир оиланинг тўлақонли яшаши, фарзандларига таълим-тарбия бериши, саломатлиги ва моддий-маънавий таъминоти мезонини англатади. Агар бу босқичма бос қич ҳаётга тадбиқ этилса, ҳар бир оиланинг турмуш фаровонлиги янада яхшиланади.

Алиёр РАЖАБОВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan