Бош саҳифа / Жамият / Истеъмол маданияти юксалмоқда

Истеъмол маданияти юксалмоқда

Жорий йил февраль ойи давомида Термиз шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига фуқаролардан жами 4 та ёзма ва оғзаки мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу аризалар ўрганилиши натижасида 4 та аризадан 2485000 (икки миллион тўрт юз саксон беш минг) сўм маблағ истеъмолчи фойдасига ҳал этилди.

Жумладан, Жарқўрғон тумани “Порлоқ юлдуз” маҳалласида яшовчи фуқаро Азимова Муяссар Термиз шаҳри Алпомиш маҳалласида жойлашган “САМСУНГ” радио-техникаларни таъмирлаш устахонасига “Самсунг” русумли телевизори экранини созлатиш мақсадида 6 ой муқаддам топширган бўлиб, ҳозирги вақтгача созлаб бермаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилганда, жамият мутахассислари аралашуви билан 1 850 минг сўмлик телевизор экрани қисқа муддатда янгисига алмаштирилиб берилди.

Шунингдек, Термиз шаҳар А.Авлоний маҳалласи А.Навоий кўчаси 23-уй 42-хонадонда яшовчи фуқаро М.ҳалилованинг “Шаҳар газ” филиали томонидан асоссиз равишда чиқарилган 250 минг сўм пеня юзасидан қилган мурожаати ижобий томонга ҳал этилиб, асоссиз равишда ҳисобланган пеня олиб ташланди. Фуқаро С.ҳайитовага эса “Фарход ноёб мебеллари” корхонасидан ололмай юрган 3 дона стул учун тўлаган 285 минг сўм тўлов суммаси қайтариб берилди.

Айтиш керакки, сўнги вақтларда бу каби мурожаатларнинг кети узилмаяпти. Албатта, бу ҳам бўлса, фуқароларимизнинг ўз ҳуқуқларини тўлақонли англаётганлари ҳамда истеъмол маданиятининг юксалаётганидандир. Муҳими, уларнинг муаммолари тезда бартараф этилиб, ўз ечимини топмоқда. Зеро, бундай эзгу ишлар одамларимизнинг кайфияти ҳамда турмуш фаровонлигига ўзининг ижобий таъсирини ўтказмай қолмайди.

А.РАҲИМОВ,
Термиз шаҳар истеъмолчилар
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти раиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Тадбир ўтказилди

Кўнгилсизликнинг олдини олиш мақсадида ходимларимиз Собир Термизий номидаги вилоят ахборот кутубхона маркази ишчи ходимлари билан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan