Бош саҳифа / Жамият / Истеъдодлар сараланди

Истеъдодлар сараланди

Термиз шаҳридаги   “Ёшлар маркази”да  “Камалак юлдузлари— 2017” болалар ижодиёти фестивалининг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Ёш  иқтидор  эгаларини кашф этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятларини рўёбга чиқариш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида мунтазам равишда ўтказилиб келинаётган мазкур кўрик-танловда иштирокчилар  6 та йўналиш  бўйича  ўз  истеъдодларини  намоён  этишди.

Вокал  ҳамда классик  ижро, халқ чолғулари, рақс, тасвирий  ва  амалий санъат,  наср ва назм йўналишлари  бўйича  ўз маҳоратларини намойиш этган келажагимиз   эгаларининг салоҳиятларини малакали  ҳакамлар  ҳайъати   баҳолаб  борди.

Рақс  йўналишида  Термиз шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар ижодиёти  маркази  қошидаги “Сарвиноз”, Шўрчи тумани вакили сифатида  қатнашган  “Сабо”, Денов  туманидаги 16-болалар мусиқа  ва  санъат  мактабининг  “Юлдузча” рақс дасталарининг  бетакрор чиқишлари  йиғилганларга  бир  олам завқ-шавқ ва кўтаринкилик   бағишлади.

— Бу кўрик танловда ўз йўналишларида туман босқичи ғолиблигини  қўлга киритган  иккита ўқувчим  билан  иштирок этаяпман, — дейди Сариосиё туманидаги 1-ўрта таълим  мактаби  ўқитувчиси  Ф.Турдиева. —  Туманимиз  шарафини   ҳимоя   қилиш   нафақат  биз  учун  шараф, балки бу  каби  тадбирлар  ўзаро  тажриба алмашишда   муҳим  саналади.

Фестивал  якунида  ғолиблар аниқланиб, ташкилотчиларнинг диплом, фахрий  ёрлиқ  ва  совғалари билан тақдирланишди.

С.ТЎРАЕВ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ўзимизни қачон топамиз?…

Эл нетиб топгай мениким, Мен ўзимни топмасам.А.Навоий Мавзуни бежиз Навоий ҳазратларининг ҳикматли иборасидан бошламадим. Хўш, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE