Бош саҳифа / Жамият / Истеъдодлар беллашишди

Истеъдодлар беллашишди

Вилоят “Ёшлар маркази” кўргазмалар залида бўлажак ёш рассомлар мўйқаламда нималарнидир қоралаяпти. Ён-атрофни томоша қилгувчилар, ҳакамлар уларни кузатиб, кезиб юрибди.

Иштирокчиларда ўзларига бўлган ишончни яққол кўриш мумкин, уларнинг ҳар бири “энг яхши суратни мен яратаман”, деган шаҳд билан ҳаракат қилаяпти. Бироз муддат ўтиб, бирин-кетин хаёллардаги чизгилар қоғозларга кўчди. Уларни кўрган кўз қувонади.

Ушбу суратлар “Юртим ёшлари ҳаёти” республика кўрик-танловининг вилоят босқичи учун чизилган эди. Уларда ватан манзаралари, оилавий муносабатлар ёшлар нигоҳида ажойиб тарзда тасвирланган. 10-14 ёшлилар орасида Азиз Оқмуродовнинг, 15-18 ёшлилар орасида эса Дилдора Олимжоноваларнинг чизган сурати биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва танловнинг республика босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Шунингдек, фаол иштирок этганлар ва суратлари ҳакамлар томонидан ижобий баҳоланган иштирокчилар ташкилотчиларнинг эсдалик совғалари ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. Бу расмлар танлови ёшларнинг вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг иқтидорларини юзага чиқаришда катта мактаб вазифасини ўтади, дейиш мумкин.

Меҳрангиз РАҲИМОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Жарима тўлади

Бугунги кунда юртимизда тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган шахсларга ҳамма қулайликлар яратилган. Жумладан, кўпчилик шахсий …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE