Бош саҳифа / Таълим / Истеъдодга қанот

Истеъдодга қанот

Шогирдлари эришаётган ютуқларини кўриш ҳар бир инсонга қувонч бағишлайди.

Истеъдодли ўқувчимиз Дилдора Ашурованинг матбуотда эълон қилинаётган долзарб мавзулардаги мақолалари коллежимизда тез-тез муҳокама этилиб, баҳс- ларга туртки бўлмоқда. Дилдора “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг Термиз шаҳар босқичида ҳам фаол иштирок этди. Танловнинг “Бадиий ижод” йўналишида 17-19 ёшли иштирокчилар ўртасида унинг ижодий ишлари  ғолибликка муносиб кўрилди. Ҳозирда  у мазкур танловнинг вилоят босқичига тайёргарлик кўрмоқда. Мустақил фикрлайдиган, ўз қарашларини, юрагидагиларини эркин ифода этадиган ўқувчимизнинг зукколиги, билимдонлиги ҳам тенгдошларининг ҳавасини ошираяпти. Истеъдодли ёшларимиз муносиб рағбатлантирилиб, катта имкониятлар яратилаётгани уларнинг парвозига янада куч бағишлаши шубҳасиз.

Абдусаттор ЖЎРАҚУЛОВ,
Термиз мактабгача таълим ва
хизмат кўрсатиш касб-ҳунар
коллежи ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Устамани устаси олсин

Газетамизнинг сўнгги сонларини ўқиб бораётган муштарийлар сезганки, таълим масканларидан муаллифлар фаол. Таътил бошланиб, фаолиятида танаффус …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan