Бош саҳифа / Спорт / Истеъдод учқуни

Истеъдод учқуни

Ўқитувчилик шарафли касб. Устознинг обрў- эътибори шогирдларининг мувафаққият-ларида намоён бўлади. Истеъдодли ўқувчим Шаҳина Амантурдиева ўз иқтидори билан мактабимиз жамоасини, қолаверса, шаҳримиз номини республикамизда кўз-кўз қиляпти.

Термиз шаҳридаги “Боғишамол” маҳалласида вояга етаётган Шаҳина 2013 йилдан бадиий гимнастика,  2016 йилдан рақс тўгаракларига  мунтазам  қатнашиб,  ўзининг серқирра қобилиятини намоён этаётир.

Шогирдим  2017 йилда  “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг  Термиз шаҳар босқичида,  фаол иштирок этиб  сертификат билан тақдирланган бўлса, Қарши шаҳрида ўтказилган бадий гимнастика бўйича  “Гўзаллик маликалари – 2017” кўрик-танловида  2-ўрин соҳиби бўлди. Интилганга толе ёр, дейди донолар. 2018 йилнинг ўтган даври ҳам Шаҳина учун омадли бўлди. У  мусиқа  ва санъат мактаби  жамоалари республика кўрик-танловининг ҳудудий саралаш босқичида биринчи даражали диплом  соҳиби бўлди. Ангрен шаҳрида  бўлиб ўтган  бадиий гимнастика ўйинларида ҳам  биринчи даражали  диплом билан тақдирланган.

Шаҳинанинг бу ютуқларга эришишида оила муҳити, сўнгра мактаб ва бевосита юртимизда ёшларга яратилаётган шароит сабабдир. Ўқитувчилари Сабо Муродова, Ирина Авазованинг хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Шаҳинанинг иқтидорини, қобилиятини кўра билган вилоятимиз ҳокими Э.Турдимов  унинг мусобақаларда қатнашиш  харажатларини ўз  зиммаларига олиб,  танловларда мунтазам иштирок  этишида  амалий ёрдам кўрсатди. Бу эса Шаҳинанинг руҳлантириб, янада кўпроқ  ўз устида ишлашга, ютуқлар, юксак марралар сари  интилишга  ундаётир.

Дилбар Даминова,
Термиз шаҳридаги 13-умумтаълим
мактаби ўқитувчиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ғолиблар муносиб тақдирланди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ал Ҳаким ат Термизий хотирасига бағишланган кураш …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan