Бош саҳифа / Жамият / Истакка яраша ҳаракат ҳам бўлсин

Истакка яраша ҳаракат ҳам бўлсин

Дунёда инсонни инсон қиладиган ҳам, оилани мустаҳкамлигини таъминлайдиган ҳам тарбия.  Яқинда бир танишим йўлда кетаётиб, беш-ўнтача йигит бир қизни дўппослашаётганини кўриб қолганини жуда ҳам таъсирланиб айтиб берди. Наҳотки оила таянчи, муштипар аёлларнинг ишонгани, ҳимоячиси бўлиш ўрнига, алп йигитлар ўзлигини йўқотиб, бир ожизага қўл кўтарсая, дея ҳайратландим.

Орадан вақт ўтиб бозорга тушдим, керакли нарсаларни харид қилиб, қайтаётсам, тумонат одам йиғилиб турибди. Бу ҳолат эътиборимни тортмай қолмади. Яқинроқ бордим. Яқинлашаётганим сари аёл ва эркакнинг бир-бирини куракда турмас гаплар айтиб ҳақоратлаётгани эшитилди. Бироздан сўнг, шов- қин-сурон тинчиб, ҳамма тарқала бошлади. Икки аёлнинг суҳбати қулоғимга чалинди

— Ўзи кўринишидан туппа-тузук йигитга ўхшайдию, онаси тенги аёлни бор- йўғи 6000 сўмини адашиб бошқа бировнинг номерига солиб қўйганига шунча дўппослаб, шунча сўкадими?

— Ўша аёл ҳам йўқ демай, пулини қайтариб берганида, бу кўнгилхираликлар бўлмасмиди?

— Э, ҳамма гап ўша барзангини ота-онасида. Боласини шунақа қилиб тарбиялаган ота-онасига минг лаънат!…

Ҳар бир ота-она фарзандини аввало соғломлигини, сўнг бахту камолини кўришни истайди. Фарзанд лари орқасидан фақат яхши гап эшитишни истайди. Ҳеч қайси ота-она фарзандини кўча-куйда беадаблик қилиб юришини, шаънига доғ туширишини истамайди. Аммо, бу истакка яраша ҳаракат бўлиши ҳам керак-да.

Фотимахон БОҚИЕВА,
ТерДУ талабаси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Осойишталик посбонлари эҳтиёжманд 1000 оилага ўн турдаги озиқ-овқат маҳсулоти етказиб бермоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар идоралари ходимлари Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan