Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Истак бўлса, имконият топилар

Истак бўлса, имконият топилар

Термиз туманида фаолият юритаётган “Gold Dried Fruits Export” масъулияти чекланган жамияти воҳа экспорт салоҳиятининг ўсишида муносиб ҳисса қўшаётир.

Жамият аъзолари вилоятда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини Германия ва Россия каби чет эллик ҳамкорларга етказиб бериш билан шуғулланади. Мева-сабзавотларни сақлаш, қуритиш, музлатиш ва қадоқлашга мўлжалланган мазкур корхонада замонавий ускуналар Хитой, Бельгия, Туркия ва Италиядан келтирилган. Корхонага қарашли “Gold agro fresh” номли агрофирмада иссиқхона хўжалиги, кўчатлар етиштириш ва интенсив боғ ҳам мавжуд.

Шунингдек, ҳафтада икки маротаба 800-1000 килограмгача қулупнай ва 2000-3000 килограмгача бодринг маҳсулотларини чет давлатларга экспорт қилаётган мазкур корхонанинг асосий ишчи кучи ёшлардир. 350 таишчибилан ўз фаолиятини бошлаган корхонада, айни пайтда 1500 га яқин ёш мутахассислар меҳнат қилмоқда.

O`zLiDeP сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси ва партия вилоят Кенгашининг бир гуруҳ фаоллари Термиз туманида фаолият юритаётган бу корхонада олиб борилаётган ишлар билан танишди, ходимлар билан яқиндан мулоқот ўтказиб, партия электорати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар фаолияти билан қизиқишди. Саноат корхонасида олиб борилаётган фаолият кўлами ва экспортга чиқарилаётган маҳсулотар сифати жаҳон талабларига тўла жавоб бериши меҳмонларда ҳам катта қизиқиш уйғотди.

Шунингдек, партия фаоллари Қумқўрғон туманидаги“Чорвадор” фермер хўжалигида ҳам бўлишиб, хўжаликка қарашли интенсив боғ билан танишди. “Чорвадор” кўп тармоқли фермер хўжалиги банкдан кредит олиб, дастлаб, ўз фаолиятини чорвачилик билан бошлаганди. Фермер хўжалиги чорва сифатини яхшилаш мақсадида хориждан 30 бош зотдор қорамол келтирган эди. Эндиликда фермер хўжалиги янги тармоқларни ҳам йўлга қўйган.

— Биз республикамизнинг энг чекка жойларида ҳам ишбилармонлик, оилавий тадбиркорликни кенг тарғиб этиш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш масалаларига эътибор қаратаяпмиз, — дейди партия вилоят Кенгаши раҳбари А. Рўзиев. — Шу мақсадда жойларда учрашувлар ўтказиб, тадбиркорлик қилиш ниятида юрганларнинг таклифларини ўргандик. Жумладан, Қумқўрғон туманида ҳам бир нечта тадбиркор ва ишбилармонларнинг янги лойиҳалари билан қизиқиб,кредит олиш бўйича таклиф ва тавсияларимизни бердик.

Мурод ЭШНАЗАРОВ,
O`zLiDeP вилоят Кенгаши
мутахассиси

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сохта чипталар…

Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси ва Олтинсой туман бўлими тумандаги электр таъминоти корхонаси ва …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE