Бош саҳифа / Жамият / Иссиқхоналар баракаси

Иссиқхоналар баракаси

Термиз туманидаги “Шарқ” маҳалла фуқаролар йиғини оқсоқоли Рашид Шойназаровнинг айтишича, маҳалла ҳудудида яшовчи 705 оила аъзолари томорқадан унумли фойдаланиб келишмоқда.

Айниқса, аҳоли томорқаларида ихчам-ихчам иссиқхона барпо этиб, эртачи маҳсулотларни етиштираяпти. Бугунги кунда 125 хонадонда иссиқхона мавжуд бўлиб, одамлар астойдил ишлаб, помидор, бодринг, болғар қалампири ва лимон дарахтларидан юқори ҳосил олишаяпти. Иссиқхона фойдасини билган аҳоли плёнка остида эртачи ҳосил етиштириб, мўмай даромадли бўлишмоқда. Ўтган йилнинг ноябрь-декабрь ойларида помидор кўчатларини иссиқхонага кўчириб эккан деҳқонларнинг помидори шиғил-шиғил ҳосил туккан. Ҳа, демай помидор пишиб етилади.

Гулчеҳра НОРҚОБИЛОВА

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Vaksina vahimasi

Bir necha yillardan buyon butun dunyoni tashvishga solgan, jamiyat hayotining barcha jabhalariga birday jabr ko‘rsatgan, …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan