Бош саҳифа / Қишлоқ хўжалиги / Иссиқхона бодринги учун ҳарорат қандай бўлиши керак?

Иссиқхона бодринги учун ҳарорат қандай бўлиши керак?

Иссиқхонада баҳор фаслида кундузги ҳарорат юқори чегарага етганда иситишни қисман ёки тўлиқ тўхтатишга ва шамоллатишни бошлашга сигнал бўлади.

Айниқса, баҳорги давомий булутли ҳаводан сўнг ҳарорат кўтарилиб кетишини диққат билан кузатиб бориш керак. Иссиқхона бодринги учун тупроқнинг энг мақбул ҳарорати +22..+24°С дир.

Ҳавонинг нисбий намлиги 75-85%. Тупроқ намлигини мақбул меъёрларда сақлаш ва озиқлантириш тартиботини тўғри олиб бориш жуда катта аҳамиятга эга. Ёритилганлик етарли бўлмай тупроқ намлиги юқори бўлса, ўсимликларни лоҳас ёки нобуд бўлишига олиб келиши мумкин.

Бу вақтда тупроқ намлигини 75-80% НВ даражада сақлаб туриш керак. Баҳорда қуёш радиацияси юқори бўлганда тупроқ намлигини 85-90% НВ да таъминлаш зарур.

Тупроқ намлигини кузатиб туриш ниҳоятда муҳим, чунки бунда ўсимликлар намлик юқорилигидан замбуруғ касалликларига чалинади. Ўсимликлар одатда илиқ сув билан (20-22°С) эрталаб суғорилади.

Манба: @agrobloger

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“To’palang”dan obi hayot keladi

Viloyatimizda aholini toza ichimlik suvi bilan ta’minlash eng muhim masalalardan. Zero, bugungi kunda viloyat aholisining …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan