Бош саҳифа / Жамият / Иссиқхоналар баракаси

Иссиқхоналар баракаси

Бозор иқтисодиёти одамларни тадбиркорликка ўргатмоқда. Айниқса, қишлоқ аҳли оёқлари остидаги заминдан унумли фойдаланиш чораларини кўришаяпти. Бир йилда айрим оилалар 6-10 сотихли томорқасидан миллион-миллион сўм даромад топиб, ҳеч нарсага зориқмай фаровон турмуш кечиришаётир.

Қишлоқ аҳлининг даромади кўпайишида иссиқхоналарнинг ўрни алоҳида. Аввалига қишлоқларда бирор-яримкиши иссиқхона қурган бўлса, бугун деярли ҳар бир қишлоқда юзлаб хонадонларда иссиқхона қурилган. Тадбиркор кишилар иссиқхоналарда қишин-ёзин маҳсулот етиштириб, аввало ўзларини таъминлашмоқда. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг рўзғордан ортганини бозорга чиқаришаяпти. Мўъжазгина иссиқхонада 30-40 туп лимон етиштираётган Эргаш Тўлаганов, Ҳалим Наимов, Маъмуржон Ботиров каби саноқли тадбиркор деҳқонларга кўпларнинг ҳаваси келади. Чунки улар лимон дарахтларидан юқори ҳосил олиб, элнинг шу маҳсулотга бўлган эҳтиёжини қондиришаяпти ва ҳалол меҳнатлари эвазига мўмай даромадга эга бўлишмоқда. Бу йил айниқса, лимон ҳосили мўл бўлганлиги туфайли бугун бозорларимизда ана шу меванинг нархи анча арзон.

Тадбиркорларимиз иссиқхоналарда эртачи помидор ва бодринг, шунингдек, турли кўкатлар етиштириб, элимизни қишин-ёзин витаминли маҳсулотлар билан таъминлашга ҳаракат қилишаяпти. Айрим оилаларнинг иссиқхонасида бугун бодринг пишиб турган бўлса, кўпчилик тадбиркорларнинг ҳовлисидаги иссиқхонада помидор гуллаяпти. Ҳа демай, дастурхонларимизга ҳозиргина тупидан узилган помидори туҳфа этилади.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Лойиҳалар – назоратда

Вилоятни комплекс ривожлантириш дастури доирасида аграр ҳамда озиқ-овқат соҳалари бўйича жорий йилда умумий қиймати 4 …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE