Бош саҳифа / Иқтисодиёт / Ислоҳотлар самараси

Ислоҳотлар самараси

Мамлакатимизда узоқни кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар туфайли республикамиз иқтисодий қудрати барча соҳаларда мустаҳкамланиб, халқ фаровонлиги юксалиб бормоқда.

Хусусан, Шўрчи туманида саноатни ривожлантириш, самарали ва ихчам ҳажмдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган корхоналарни бунёд этиш, шу йўл билан иш ўринларини кўпайтириш бўйича аниқ дастурлар асосида ишлар олиб борилмоқда. Биргина жорий йилда саноатда 213,5 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 28,3 фоиз ўсишга эришилди.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотлари ҳажми 305,1 миллиард сўмни ташкил этади ва бу маблағнинг 246,5 миллиард сўми деҳқон хўжаликларига, 55,4 миллиард сўми эса фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари улушига тўғри келади. Ҳозирги пайтда туманда чорвачиликка ихтисослашган 97 та фермер хўжалиги фаолият юритмоқда ва улар томонидан 6,9 минг тонна гўшт, 40,4 минг тонна сут, 7994 минг дона тухум ишлаб чиқарилди.

Туманда амалга оширилаётган ишлар ҳамда эришилаётган натижалар хизматлар соҳасининг катта истиқболга эга эканлигини кўрсатмоқда. Хизматлар соҳасидаги корхоналар фаолиятини баланс ли ривожлантириш ва диверсификациялашни таъминлаш, улар кўрсатадиган хизматларнинг рақобатбардошлиги ва сифатини ошириш мақсадида 2016 йилнинг 26 февралида Вазирлар Маҳкамасининг “2016-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши соҳада ижобий ўсишга сабаб бўлди.

Қарорда 2020 йилга бориб қишлоқ жойларда хизматларни 1,8 бараварга ўстириш, энг янги электрон тўлов технологияларини жорий этган ҳолда молия хизматларини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш соҳасида юқори технология хизматларини янада ривожлантириш белгилаб берилди.

Туманда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очилаётгани боис, соҳада фаолият кўрсатишни бошловчи тадбиркорлар ташаббуси ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

М. САТТАРОВ,
Шўрчи туман
статистика бўлими бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Воҳанинг экспорт салоҳияти

Вилоятимиздаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан навбатдаги учрашув ўтказилди. Ўтган ҳафта вилоят ҳокими …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan