Бош саҳифа / Сиёсат / Ислоҳотлар ижрочиси

Ислоҳотлар ижрочиси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан 2017 йил 12 июль куни учрашди. Мазкур учрашувдан очиғини айтиш керак, биз сиёсий соҳа вакилларининг бугун кўкси тоғдек кўтарилиб, қалбларимиз ғурур ва ифтихорга тўлди. Сабаби бу учрашувимиз партия тизими вакиллари, депутатлар олдига катта ва масъулиятли ҳамда шарафли вазифа қўйгани билан ҳам ғоят аҳамиятлидир.

Президентимизнинг учрашувдаги “Парламентимиз ҳақиқий демократия мактабига айланиши, ислоҳотларнинг ташаббускори ва асосий ижрочиси бўлиши керак” маърузасини барчамиз жон қулоғимиз билан эшитдик ва билдирилган барча фикрлардан хулоса қиламиз. Берилган катта имконият ҳамда ҳуқуқлардан фойдаланиб, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаравонлиги йўлида фидойи бўлиб ишлашга интилиб яшаймиз.

Бугун халқимиз Халқ билан мулоқот тизими йўлга қўйилганидан, унинг дардини биринчи бўлиб Президент тинглаётганидан мингдан минг рози бўлиб яшамоқда. Президентимиз ўз сўзида сиёсий партиялар фаолиятини танқидий таҳлил этиб, уларнинг олдига муҳим вазифалар қўйди.

Шунингдек, депутатларнинг фаолияти ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтдилар. “Депутат — фикри-зикри билан ҳалққа энг яқин одам, доимо эл-юртнинг ташвиш ва муаммолари билан яшайдиган каттта билим ва тажрибага эга бўлган шахс” деб таъкидлаб, депутатлик сўровига белгиланган муддатларда жавоб қайтармаслик ҳолларини танқид қилиб, «Депутатга беписандлик – халққа беписандлик деб” айтиб ўтдилар.

Партия сафини билимли ва ташаббускор ёшлар билан тўлдириб бориш бугуннинг долзарб вазифасидир. Партия бошқарув аппарати ходимлари куч ва ғайратидан самарали фойдаланиш, партия тизимида алоҳида тажриба орттирган ходимларни давлат органлари ва ҳокимлик тизимидаги турли лавозимларга захирага киритиш, уларни бўлажак сайловларга депутатликка номзод сифатида рўйхатларини шакллантириш масалалари ҳам долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон ХДП вилоят нашри ҳисобланган “Халқ йўли” газетаси партия кенгашлари ва депутатлик гуруҳлари фаолиятидаги долзарб муаммоларни ўрганиб ва уларнинг ечими бўйича аниқ таклифларни бериб бориш мақсадга мувофиқдир. Учрашувда ёшларнинг сиёсий фаоллигини ошириш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари сессиялари мажлислари жараёни билан танишиш имкониятини бериш, сиёсий партия вакиллари малакаси ва билимларини ошириб бориш учун марказда ва жойларда махсус курслар, амалий семинарлар ташкил этиш долзарб эканлиги ва самара бериши ҳақидаги масалаларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Биз партия ходимлари, депутатлар учрашув чоғида шу пайтгача кўзига тик қарашга доим ҳам журъат этолмаётган оғир муаммоларга қандай ёндашиш, уларнинг сабабларини чуқур таҳлил этиш ва ўз ечимни кутаётган аниқ вазифалар ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлдик. Асосий вазифамиз тўғри хулоса чиқариш ва фаолиятимизни тубдан яхшилашдан иборатдир.

Ч.Жумаўулов.
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари
вилоят Кенгашидаги депутатлик гуруҳи раҳбари

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Сайловлар бош мавзу

Бу йил сайловлар йили. Президентимиз ташаббуси билан 2019 йилнинг 25 июнида 18 боб, 103 моддадан …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE