Бош саҳифа / Жамият / Ишсизликка барҳам берамиз

Ишсизликка барҳам берамиз

Шеробод қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўқув устахоналарида ўтказилаётган амалий машғулотлар ўқувчиларнинг касб-ҳунарли бўлишига ёрдам бераяпти.

Яқинда бўлиб ўтган ўқув-амалий семинар ҳам айни шу масалага қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси   Бош   вазирининг биринчи   ўринбосари   Қ. Акмалов,  республика ўрта махсус касб-ҳунар таълими маркази  директори биринчи ўринбосари Ф. Ризаев, Шеробод туман ҳокими ўринбосари О. Ашуров, вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи И. Сапаров ушбу семинарда иштирок этиб, ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ шароитлари билан яқиндан танишишди.

Ушбу коллежда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш, электрогаз пайвандчи, чилангарлик, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, ветеринария, тикувчилик ва бошқа кичик мутахассисликлар бўйича йўналишлар мавжуд. Жорий ўқув йилида муассасада ушбу йўналишлар бўйича етук мутахассислар тайёрлаш ҳамда барча йўналишларда хизмат кўрсатиш ва ҳатто маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳам режалаштирилган.

Келгуси ўқув йили учун эса 14 та мактабдан 500 нафардан кўпроқ ўқувчини коллежга қабул қилиш кўзда тутилмоқда. Айни вақтда ушбу коллежда 3 та компьютер инжиниринги техниги, бичиш-тикиш, металларга ишлов бериш йўналишлари бўйича ўқув амалиёт маш- ғулотлари олиб борилмоқда. Бундан кутилаётган мақсад ёшларни касб-ҳунар эгаллашга ўргатиш ва ишсизликка барҳам беришдир.

ЎЗ МУХБИРИМИЗ

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Газетанинг янги сонини ўқинг!

“Сурхон тонги” газетасининг 2020 йил 5 августдаги сонида сиз кутган мақолалар нашр этилган: — “Тез …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan