Бош саҳифа / Жамият / Ишсизларга ҳам кредит ажратиладими

Ишсизларга ҳам кредит ажратиладими

— Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёшларнинг тадбиркорлик қилишлари учун имтиёзли 7 фоизли кредит ажратилаётган экан. Тахминан 10-15 сотихли ер майдонида иссиқхона қуриш учун 30 миллион атрофида кредит олмоқчи эдим. Бунинг учун ойлик маошим ҳақидаги маълумотномани бера олмайман. Энг кам иш ҳақининг юз баробаридан кўп маблағ учун эса гаров сўрашаяпти, менда бунинг ҳам имкони йўқ. Шундай ҳолатда менга кредит беришадими?

Қ. РЎзиев, Термиз шаҳри

— Ёшлар тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларни бизнес билан шуғулланишга фаол жалб этиш учун шарт-шароитлар яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Ёшлар — келажагимиз” Давлат дастури қабул қилинди. Дастур доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузурида “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси ташкил этилиб, вилоятларда жамғарманинг туман ва шаҳар филиаллари ташкил этилди. Республика бюджетидан вилоятимиз ёшлари учун 59 миллиард 90 миллион сўм кредит маблағи ажратилди. Имтиёзли кредитлар ва мол-мулкни лизингга бериш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки, “Ипак йўли” АИТБ, АТ Халқ банки ва “Ҳамкор банк” АТБ орқали амалга оширилади. Кредит беришнинг ўз шартлари бор. Ўша шартларга биноан кредит олмоқчи бўлган шахс ҳеч қаерда ишламаган тақдирда, оила аъзоларидан бири, қариндоши ёки ишончли шахслар кафиллик бериши мумкин. Энг кам иш ҳақининг юз бараваридан юқори бўлган маблағга гаров таъминоти тақдим этиш шарт. Акс ҳолда кредит ажратилмайди.

Саволга “Қишлоққурилишбанк” АТБ “Бек офис”
таркибидаги юридик шахсларга ажратилган
кредитлар мониторинг бўлими бошлиғи
Шавкатилла БЕРДИЕВ жавоб берди.

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Ҳидоят деб залолатга кетманг!

Юртимизда барча соҳаларда бўлгани каби диний соҳада ҳам катта ўзгаришлар кузатилаяпти. Муқаддас динимизга қаратилган эътибор …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Optimization WordPress Plugins & Solutions by W3 EDGE