Бош саҳифа / Жамият / Ишончни оқлашимиз керак

Ишончни оқлашимиз керак

Газетанинг шу йил 10 мартдаги 19-сонида чоп этилган «Эл ишончи оқланиши керак» сарлавҳали танқидий мақола юзасидан мавсумда 2017-2018 йиллар куз-қиш даври учун жами 138 тонна, шундан 90 тонна кўмир ва 48 тонна кўмир брикети ёқилғиси билан таъминланганлигига қарамасдан хоналар иссиқ бўлмаганлиги туфайли жамоатчилик назорати гуруҳи аъзоларининг аралашуви билан 1200 метр жойдан газ қувури тортилиб, газ босими кўтарилди ва палаталарда иссиқлик режими меъёрда сақланиб турибди.

Стационар шароитда даволанаётган беморларни кийим-кечак, чойшаблар тўплами билан таъминлаш мақсадида «Шўрчи Тараққиёт Ёғдуси» масъулияти чекланган жамияти билан 2018 йил 17 январь куни 33 миллион сўмлик  шартнома тузилиб, маҳсулотлар билан таъминланган. Бундан ташқари, жорий йил иккинчи чорагида Шеробод тумани «Пахтаой текстиль» МЧЖ билан 63 миллион сўмга чойшаблар тўплами ва беморлар учун кийим-кечак сотиб олиш учун шартнома тузиш режалаштирилган.

Шу билан биргаликда, март ойида «Сурхондоридармон» масъулияти чекланган жамияти  билан шартнома тузилиб, беморлар учун керакли 32 турдаги дори-дармон шифохона бўлимларига етказиб берилди.

«Эл ишончи оқланиши керак» сарлавҳали танқидий мақолада кўрсатилган бошқа камчиликларни ҳам бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар тузилиб, шу асосда ишлар ташкил этилмоқда.

А. НОРҚОБИЛОВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

“Аёл ва замон” марказида янги лойиҳа

Воҳамиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни бор. Бу борада “Аёл ва замон” …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan