Бош саҳифа / Сиёсат / Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви олис Бойсун туманидан бошланди

Ишончли вакилнинг сайловчилар билан учрашуви олис Бойсун туманидан бошланди

ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили сайловчилар билан учрашувни воҳанинг олис ҳудудларидан бири – Бойсун туманидан бошлади. Унда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва турли соҳа вакиллари иштирок этишди.

Дастлаб, тумандаги «Даштиғоз» маҳалласида ўтган учрашувда йиғилганларга ЎзЛиДеП номзоди ташаббуси билан ўтган беш йиллик фаолияти давомида юртимизда амалга оширилган ислоҳотларнинг амалий натижаларига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Шундан сўнг, ишончли вакил Абдулхаким Эшмуратов ўтган беш йил давомида амалга оширилган барча соҳалардаги ислоҳотларни айнан туман ҳудудидаги ўзгаришлар мисолида санаб ўтди. Мисол учун, биргина туман ҳудудида мактабгача таълим ёшидаги болаларни боғчаларга қамраб олиш даражаси 7,9 фоиздан 53 фоизга ортгани, ҳудуддаги 9 та мактаб реконструкция қилингани, 7 таси қайта таъмирлангани таъкидланди.

«Билим бўлмаган жойда қолоқлик, нодонлик ва, албатта, тўғри йўлдан оғиш бўлади» Пезидентимиз Шавкат Мирзиёев нутқларидан бирида шу сўзларни такрор-такрор таъкидлаган эди. Бу айни пайтда ЎзЛиДеП номзодининг билим ва таълим хизматлари сифатини яхшилашнинг  стратегик аҳамиятини қанчалик чуқур англаганлигини ва бу борада муҳим қадамларнинг ташланишига сабабчи бўлганлигини билдиради. Зеро, ўтган беш йилда ана шу фикрларга таянган ҳолда модернизациялар  учун  катализатор бўлган инсон капиталига сармоя киритиш бўйича тизимли ишлар бошланди. Шу боисдан, ҳудудларда давлат ва нодавлат олий ўқув юртларини ташкил этиш, уларнинг академик мустақиллигини таъминлаш ва қисқа вақт ичида соғлом рақобат муҳитини яратиш асосида олий таълим муассасалари сони 77 тадан 141 тага яъни, икки бараварга ортди. Шу жумладан, 26 хорижий ва нодавлат муассасалари ва университетлари очилди. АҚШ, Буюк Британия, Италия, Россия, Жанубий Корея, Туркия, Япония ва бошқа бир қатор нуфузли университетлар Ўзбекистонда ўз филиалларини очди. Бундан беш йил аввал Сурхондарё вилоятида битта олий ўқув юрти фаолият юритганини барчамиз яхши биламиз. Бугунга келиб, воҳада олтита олий ўқув юртида фарзандларимиз таълим олаётгани ҳам таълимга берилган юксак эътиборнинг амалдаги ифодасидир. Ишончли вакилнинг Бойсун тумани ҳудудидаги «Газа» маҳалласида ўтказган навбатдаги учрашувида ана шу масалаларга ҳам урғу берилди. Учрашувда шунингдек, турли соҳа вакиллари ҳам сўзга чиқишди.

– Президентимиз ташаббуси билан бугун ўқитувчи энг обрўли касб эгаси сифатида қадрлана бошланди. Таълим тизимида биз ўқитувчилар ортиқча қоғозбозликлардан халос бўлдик, уларга кетадиган вақтимизни ўз устимизда ишлашга, дарсларга пухта тайёрланишга сарфлаяпмиз. Айниқса, ойлик маошларимиз кўтарилгани касбдошларимни янада қувонтирди. Ш.Мирзиёевнинг сайловолди дастурида келгуси беш йилликда бу борадаги ишлар янада жадаллик билан олиб борилиши қайд этилган. Шу боис ҳам мен касбдошларимни Ш.Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақираман, – дейди тумандаги 10-ихтисослашган мактаб-интернати ўқитувчиси Нилуфар Туропова.

Газаликлар билан учрашув жуда самимий ва кўтаринки руҳда кечди. Ёши улуғ нуронийлардан тортиб турли соҳа вакиллари ва фаол ёшлар ҳам сўзга чиқиб, сайловда келажагига бефарқ бўлмаган барча бойсунликларни фаол бўлишга, ушбу жараёнларда фаол тарғиботчи бўлишга чорлашди.

Бойсун туманидаги сайловчилар билан учрашув истироҳат боғида давом этди. Унда мингдан ортиқ бойсунликлар, ёшлар жам бўлишди. Номзоднинг сайловолди дастури таништирилгач, тарғибот тадбири ёшларнинг куй-қўшиқлари, қувноқ рақсларига уланиб кетди!

Феруза Раҳмонқулова

Бошқа маълумотни қидириб кўринг

Инсон манфаати — ислоҳотларнинг бош мезони

“Ўзгаларни ўзгартирмоқчи бўлган инсон, аввало, ўзини ўзгартириши лозим. Бунинг учун эса, аниқ мақсад, толмас ирода …

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan